Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

“Рома” клуби билан қўлга киритган биргина титул - “Ювентус” ёки “Реал” билан қўлга киритилган 10 та титулга тенг!

(Франческо Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Рўзиқул Бердиев: Бу сафар рақибимиз анча жиддий

"Насаф" эртага Осиё чемпионлар лигасининг 3-тури доирасида Қатарнинг "Ас-Садд" клубини қабул қилади. Ўйинолди матбуот анжуманининг навбатдаги қисмида қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев ҳамда ҳужумчи Бобир Абдухолиқов иштирок этишди.

"ОЧЛ катта нуфузга эга ҳисобланади. Бу мусобақада кучсиз жамоалар бўлмайди. Ушбу мусобақада қатнашиш учун гуруҳ босқичига чиққанмиз. “Ас-Садд” жамоаси ҳам гуруҳимиздаги жиддий рақиблардан бири ҳисобланади. Ўзингизга маълум, улар гуруҳдаги ўтган икки ўйинда ғалаба қозонишган. Таркибида юқори ижрога эга футболчилар талайгина.

Бунақа ўйинларда футболчиларнинг руҳий тайёргарлиги катта аҳамият касб этади. Шуларни ҳисобга олиб, бўлажак ўйинга тайёргарлик кўрдик. Умид қиламанки, йигитларимиз мухлисларни хурсанд қилиш учун бор кучларини ишга солишади. Улардан майдонда эркин ҳаракат қилиши талаб этилади.

Жамоамизда йўқотишлар йўқ. Ҳамма футболчиларимиз ўйинга тайёр. Ҳужумчимиз Драган Черан Фарғонада бўлган ўйинда майдонга тушмади. Унда кичик жароҳат бор эди. Биз таваккал қилишни ҳоҳламадик. Аммо у бугун машғулотларимизга қўшилди ва эртага бўладиган ўйинда жамоамизга ёрдам беради.

Дониёр Нарзуллаев ҳозир Тошкентда, шифокорлар назоратида бўлиб турибди. Унинг аҳволи анча яхши. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, у тезроқ сафга қайтиб жамоадошларимга ёрдам берай деяпти. Умид қиламизки, футболчимиз яқин кунларда машғулотларимизга қўшилади", — деди Рўзиқул Бердиев.

"Эртага бизни қизиқарли учрашув кутиб турибди. Бизга рақиб қандай кучга эга эканлигини унчалик аҳамияти йўқ. Аммо рақибимизни ҳурмат қиламиз. Биз эртага мухлисларимизни хурсанд қилиш мақсадида, ғалаба учун майдонга тушамиз. Ғалаба қозониш учун боримизни берамиз. Камчилик ҳар жамоада ҳам бўлади, биз ҳам рақибни яхши ўргандик. Эртага рақибни хато ва камчиликларидан фойдаланишга уринамиз" — деди Бобур Абдухолиқов.

Манба: fcnasaf.uz

Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар