Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчи касбининг энг ёмон қисми? Интервью!

(Лео Месси)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

«Бунёдкор» раҳбарияти Аҳмадалиев ва ЎФАнинг берган жазога изоҳ берди

«Бунёдкор» раҳбарияти Аҳмадалиев ва ЎФАнинг берган жазога изоҳ берди

«Бунёдкор» раҳбарияти Аҳмадалиев ва ЎФАнинг берган жазога изоҳ берди

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби бош директори Мурод Алиев жамоа футболчиси, ЎФА томонидан бутун умрга футболдан четлатилган Дилшод Аҳмадалиев ва ЎФАнинг қўшимча 500 миллион сўмлик жаримаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— Бутун умрга четлатилган Дилшод Аҳмадалиев қандай мақсадларни кўзлаб Дубайдаги йиғинга олиб кетилганди?
— Ҳалоллик нафақат ҳаётда, балки спортда ҳам бўлиши керак. ЎФАнинг ёшини кичрайтирган футболчиларга қарши курашаётганини тўғри деб ҳисоблаймиз. Футболни тозалашдан мақсад нима? Бу биринчи навбатда ўзбек футболини ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳалол йўл билан футболчи бўлиб етишиб чиқишини таъминлашдан иборат. Бу қарорнинг тўғри эканига эътирозимиз йўқ. Лекин иккинчи томондан президентимиз Шавкат Мирзиёев кўп жойларда афв қилиш ҳақида гапиряптилар. Ҳаттоки, ноҳақ ёки адашиб жиноят йўлига кириб қамалганлар, аммо хатосини тан олиб, ҳақиқатан ҳам афсусда эканини кечириш кераклигини айтмоқда. Биз ҳам Аҳмадалиевни ЎФА кечиришлари мумкин деган мақсадда, шунга умид қилган ҳолда Дубайдаги йиғинга олиб кетгандик. Спортчи бир кун ёки икки кун давомида машғулот қилмай қўйса ҳам формасини йўқотиб қўйиши мумкин. Биз агар унга белгиланган жазо енгиллаштирилса, спорт формасини йўқотиб қўймаслигини истагандик.

Аҳмадалиев «Бунёдкор»нинг асосий таркиб футболчиси бўлган. У келажакда терма жамоага ҳам ёрдами тегиши мумкин эди. Биз унинг афв қилинишидан умидвор эдик. 22-23 ёшли бола бутун ҳаётини футболга бағишлаган. Шу ерда нони топиб юрибди. Бутун умрга дисквалификация унинги кейинги ҳаётига катта таъсир қилиши шубҳасиз. Умид қиламанки, Аҳмаджонов ва Омон Ғофуров бу масалани кўриб чиқишади ва ҳеч бўлмаганда жазони енгиллаштиришади.

— Лекин ЎФА жамоани жаримага тортганида келтирилган асослари кулгилида очиғи. Футболчи ташкилот тасарруфидаги бирорта ўйинда, ёки расмий ўйинда ўйнамаган. Худди машғулотга тенг ўйинда қатнашган. Шу бўйича ҳам клуб қандайдир шикоят ёки апелляция бермадими?
— Бу қарор чиққан вақтда мен клуб билан Дубайда эдим. Шунинг учун ҳам ижроқўм йиғилишида иштирок эта олмадим. Боя айтганимдек ташкилот қарорини тўғри қабул қиламан. Лекин ҳали ҳам умидни сўндирганимиз йўқ. ЎФАга мурожаат қилганмиз. Худо хоҳласа Аҳмадалиевнинг жазоси ҳеч бўлмаганда енгиллаштирилиб, берилишидан умидвормиз, дея гапириб ўтди Алиев

1519993223
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар