Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Журналистлар ўз ҳаддиларидан ошганда нима қилиш керак? Уларни ўлдириш керак!

(Марио Балотелли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

«Бунёдкор» Достон Ҳамдамов билан боғлиқ можароли вазиятга изоҳ берди

«Бунёдкор» Достон Ҳамдамов билан боғлиқ можароли вазиятга изоҳ берди

«Бунёдкор» Достон Ҳамдамов билан боғлиқ можароли вазиятга изоҳ берди

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби бош директори Мурод Алиев ва клуб бош мураббийи Миржалол Қосимов журналистлар билан учрашув вақтида жамоа футболчиси, айни вақтда Россиянинг «Анжи» клуби йиғинида бўлиб турган Достон Ҳамдамов билан боғлиқ можароли вазиятга изоҳ берди.

— Достон Ҳамдамов билан боғлиқ вазиятга изоҳ берсангиз. Жамоа академиясидан яхши футболчиларни етиштириб чиқмоқда. Аммо уларнинг жамоани тарк этиши қандайдир можароли вазиятни юзага келтирмоқда. Клуб бунга қандай изоҳ беради?
— Ҳамма кўриб-билиб турибдики, Ҳамдамов машғулотларимизда иштирок этмаяпти. Биздаги маълумотларга кўра, у Россиянинг «Анжи» клубида. Тўғри, «Анжи»дан хат келгани рост. Мендан олдин ишлаган раҳбарлар Ҳамдамов билан тузган битимда, унинг шартномани исталган вақтда бекор қилиш суммаси сифатида 300 минг евро товон пули ёзиб қўйилган. Футболчи қачон мустақил бошқа жамоа билан ўтказиши мумкин? Шартнома тугашига 6 ой вақт қолган бўлса, тўғрими. Ҳамдамовнинг эса «Бунёдкор» билан бир йиллик шартномаси бор эди. 

Россия клубидан хат келганидан кейин, «Бунёдкор» клуби президенти Улуғбек Ашуров билан бу масалани муҳокама қилдик. Раҳбар Ҳамдамов жамоада қолишини истади ва футболчи учун сўралаётган сумма камлигини ҳам таъкидлади. Шундан сўнг, «Анжи»га жавоб хати ёзиб ўз шартларимизни маълум қилдик. ФИФА қоидалари бўйича билсангиз керак, футболчи 23 ёшгача бошқа жамоага кетадиган бўлса, у тарбия топган академияси учун ҳам маълум миқдорда компенсация тўланиши керак бўлади. Достон клуб академиясида 13 ёшидан буён тарбияланиб келмоқда. Жавоб хатида товон пулидан ташқари ФИФА талаби бўйича компенсация маблағини ўтказиб беришларини кераклигини билдирдик. Бу ерда биринчи навбатда клубнинг шаънини ўйладик. Иккинчидан, Ҳамдамов учун олинган пулидан тушадиган маблағни ҳам клубнинг харажатлари, ҳозир энг зарур бўлиб турган қарзларни ёпишга сарфлашни кўзлагандик. Ҳозирча бу борада ҳеч қандай жавоб бўлгани йўқ. Бу борада ЎФАга ҳам ПФЛга ҳам мурожаат қилиб чиқдик. Вазиятдан уларнинг ҳам хабари бор. Агар «Анжи» белгиланган талабларни бажаришини кутмоқдамиз.

Ҳамдамов бу ерда нотўғри йўл тутди деб ўйлайман. Жамоа учун биринчи навбатда фидойи бўлиши керак. Бир футболчини тарбиялаб етиштириб, у профессионал футболчига айланиши учун қанча меҳнат, қанча вақт талаб қилинади. 50-100 тарбияланувчидан бу каби футболчи битта ёки иккита чиқиши мумкин. Афсуски, Ҳамдамовнинг агентлари унинг бошини турлича йўллар билан, фикрлар билан тўлдириб айнитишган. 

Май ойидан буён жамоада ишлаётган бўлсак, Қосимов ҳам, мен ҳам доим айтиб келамиз. Футболчи маълум мавқега эришиш учун кўп меҳнат қилиши керак, совринлар ютиши керак. Футболчи келажагини чет эл клуби билан боғламоқчи бўлса, унда танлов имконияти бўлиши керак. Қосимов футболчиларга доим уқтиради: «Сенга битта эмас, бир нечта клублардан таклиф тушсин. Сенда танлов имконияти бўлсин. «Аш-Шабоб»нинг таклифи маъқулми, ёки Россия клубинингми? Ана шунда сен ҳақиқий, ўзингни ҳурмат қилган футболчи бўласан». 

Футболчини ҳеч ким ушлаб қола олмайди. Биринчи навбатда унинг хоҳиши. Лекин шу жамоадан чиқдингми, шу жамоа билан шартноманг борми, кетаётганингга яраша, сени етиштириб чиқарган жамоага фойда келтирадиган ишни ҳам қилиш керак. Россия томони биз сўраган пулни тўлаб берса, бошқасига эътирозимиз йўқ», дея гапириб ўтди Алиев.

1519992704
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар