Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Балотелли зўр бола.Бир кун олдимга келиб, "мен сендан зўрман" деди. Аввалига ҳазиллашяпти деб ўйладим. Йўқ, жиддий экан. (Златан Ибрагимович)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Вальверде: "Месси ижросида барча нарсани кўрдим деб ўйласанг, у яна ҳайратга солади"

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде Испания чемпионатининг 25-турида "Жирона" устидан қозонилган ғалабадан сўнг (6:1) жамоа етакчиси Лионель Месси шаънига илиқ сўзлар битди.
"Месси дубль ва голли узатмага эришди, Коутиньо - гол ва голли узатма, Дембеле эса голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди.
"Месси учун ҳаммаси енгилдай кўринади, аммо бундай эмас. Уни меҳнатини баҳолаш қийин. Унинг ижросида барча нарсани кўриб бўлдим деганингда, у яна сени ҳайратга солади.
Куотиньо ва Дембелега келсак, улардан умидимиз катта.Коутиньо марказда яхши ҳаракат қилди ва фантастик гол урди, Дембеле ҳали ёш, жароҳати туфайли мослашиш жараёнини ўтказиб юборди, унга вақт керак", - дейди Вальверде.

Манба: championat.com

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар