Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — хатолар ўйини. Ким кам хато қилса — ўша ютади (Йохан Кройфф)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Андрей Микляев: “Зоб Аҳан” билан ўйинда ҳам ғалаба қозонмоқчимиз”

Бугун “Зоб Аҳан” – “Локомотив” баҳси олдидан ҳар икки жамоа устозлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди. Андрей Микляев тажрибали футболчи Сардор Мирзаев ҳамроҳлигида иштирок этди. 

- Эртага бизни жуда муросасиз баҳс кутиб турибди. Зеро Эрон жамоаларига қарши ўйнаш ҳамиша қийин бўлиб келган. Улар анча тажовузкор ўйин намойиш этишади. Қолаверса, биз сафарда ўйнаймиз. Рақиб эса ўз ишқибозлари қаршисида майдонда саф тортади. Бироқ “Локомотив” учрашувда фақат ва фақат ғалабани кўзлаган ҳолда ўйнайди. Зеро биз бу мавсум Чемпионлар Лигасида ҳам муваффақиятли натижалар қайд этмоқчимиз. Бунинг учун нафақат уйда, балки сафар ўйинларида ҳам зафар қучиш талаб этилади. Эртага “Локо” мазмунли ўйин кўрсатиб, уйга 3 очко билан қайтишга уринади, -  деди тажрибали мутахассис.

- Ҳа, эртага анча шиддатли ўйин бўлишини тахмин қила оламан. Зеро рақиб ўз уйида анча шддатли ўйнайди. Бироқ биз ҳам “Зоб Аҳан”га бўш келмасликка уринамиз. Учрашувда ғалабага эришиб, мухлисларимизни хурсанд этишни ният қиляпмиз, -  деди Сардор Мирзаев ўйинолди матбуот анжуманида.

Манба: lokomotiv.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар