Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчи касбининг энг ёмон қисми? Интервью!

(Лео Месси)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Санчес: “Мессига ўхшаганлар йиғламайди, деб ўйлардим, аммо...”

Санчес: “Мессига ўхшаганлар йиғламайди, деб ўйлардим, аммо...”

Санчес: “Мессига ўхшаганлар йиғламайди, деб ўйлардим, аммо...”

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Алексис Санчес футболчиларнинг футболдан ташқаридаги ҳаётларига муносабат билдираркан, собиқ жамоадоши Леонел Мессини мисол қилиб ўтди.
“2012 йилда Чемпионлар лигасининг ярим финалидаги “Челси” — “Барселона” матчидан сўнг Мессининг кийиниш хонасида йиғлаганини ҳеч унутолмайман. Бундай ўйинчилар йиғламайди, деб ўйлардим. Одатда,лидерлар ўзларига талабчан бўлишади. Ўшанда Месси пенальтини уролмаганди. Футбол шунақа нарса, кимларни халос этса, яна кимлардан тортиб олади. Аммо мухлислар футболчиларнинг майдондан ташқаридаги меҳнатларини кўришмайди, бошидан нима ўйлар ўтганини билишмайди. Агар билсангиз, бундай паллаларда онангизнинг ёки оила аъзоларингизнинг туғилган кунига ҳам боролмайсиз. Кўзларига қараш керак, ахир.
Кўпчилик бизларни такаббур ҳисоблайди. Қиммат машина олсак, муҳокама қилишади. Вақт ўтгани сари тажрибам соясида жуда кўп нарсаларни ўргандим. Ҳаммага бирдек ёқиб бўлмас экан. Доим битта ё иккита норози одам топилади. Мен футболни севаман ва ҳамиша бахтли юришга одатланаман”, деди Санчес.

Манба: penalti.uz

1518605329
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар