Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ЎзПФЛ бош директори «Арсенал», «Эвертон» ва «Аякс» клублари билан музокаралар кетаётганини айтди

ЎзПФЛ бош директори «Арсенал», «Эвертон» ва «Аякс» клублари билан музокаралар кетаётганини айтди

ЎзПФЛ бош директори «Арсенал», «Эвертон» ва «Аякс» клублари билан музокаралар кетаётганини айтди

Бугун Тошкентда Ўзбекистон Суперлигасига қура ташлаш маросими ўтказилди. Унда иштирок этган «Xabar.uz» мухбири ЎзПФЛ бош директори Омон Ғофуровдан интервью олди.

ПФЛ бош директори ўз сўзида Европанинг етакчи жамоалари билан клуб академиялари ва мураббийларининг тажрисини ошириш борасида музокаралар кетаётганини таъкидлади.

«Бизнинг жамоаларнинг сонини қисқартириб, Олий лигани Суперлигага айлантиришдан мақсадимиз — жамоаларнинг рақобатбардошлигини ошириш. Қўйилган талаблар эса уларнинг ўз ишига бўлган ёндашувини тубдан ўзгартиришга ундандир. Бу ҳаракатларимиз ўз самарсини бермоқда.

ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўзбек футболини дунё даражасига чиқариш учун барча саъй-ҳаракатлар амалга ошириляпти. Хусусан, жамоалар мутахассисларини хорижда таҳсил олиш учун юборяпмиз. Мана яқинда клуб шифокорлари Япония ва Қатарга бориб келишди. Шу билан бир қаторда академиялар директорлари ҳамда мураббийларининг малакасини оширишни ҳам режалаштирганмиз. Шу кунларда «Арсенал», «Эвертон» ва «Аякс» клублари билан бу борада музокаралар олиб борилмоқда», — деди Ғофуров.

1517665516
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар