Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

“Рома” клуби билан қўлга киритган биргина титул - “Ювентус” ёки “Реал” билан қўлга киритилган 10 та титулга тенг!

(Франческо Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Умид Аҳмаджонов: Президентимизга ваъада бераман, 24 соат ишлаб бўлсада Ўзбекистонни ЖЧга олиб чиқамиз

Умид Аҳмаджонов: Президентимизга ваъада бераман, 24 соат ишлаб бўлсада Ўзбекистонни ЖЧга олиб чиқамиз

Умид Аҳмаджонов: Президентимизга ваъада бераман, 24 соат ишлаб бўлсада Ўзбекистонни ЖЧга олиб чиқамиз

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва ЎФА вице-президенти Умид Аҳмаджонов Ўзбекистон терма жамоасини келгусида Олимпиада ва жаҳон чемпионатига чиқиши учун барча ишни амалга ошириши ҳақида гапириб ўтди.

«23 ёшгача бўлган терма жамоамиз Осиё чемпионатида ғалаба қозониб, барчамизга қувонч бағишлади. Муҳтарам президентимиз ҳам бу ғалабадан хурсанд бўлиб, ҳар бир футболчига Malibu автомобили совға қилди. Уларни кутиб олгани чиққанимизда совуқ бўлишига қарамасдан аэропортга чиққан мухлисларни кўриб халқимиз бу ғалабани қанчалик кутганини тушундик.

Олдимиз Токиода бўлиб ўтадиган ва олимпиада ўйинлари ва Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати бизни кутиб турибди. Халқимизга, президентимизга ваъда бериб шуни айтаманки, 24 соат ишлаб бўлсада, жамоани олимпиадага ҳам, жаҳон чемпионатига ҳам олиб чиқамиз.

Йилни футболдаги ажойиб натижа билан бошладик. Энди нафақат футболда, балки бошқа спорт турларида ҳам муваффақият қозонишга ҳаракат қиламиз. Олдимизда турган Осиё ўйинлари ва Олимпиада мусобақаларида медалларимиз сонини олдингига нисбатан икки баравар оширишга ҳаракат қиламиз. Давлатимиз томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда. Бор кучимиз билан ишлаб тизимни йўлга қўйиб олсак, барчаси яхши бўлади деб ўйлайман», дея Аҳмаджоновнинг сўзларини келтиради Tribuna.Uz мухбири.

1517231052
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар