Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Футболчилар товарга айланиб қолишди. Уларни қимматроққа сотишни ўзлари ҳохлашмоқда. (Мишел Платини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Пахтакор" португалиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади

Португалиялик ҳужумчи Исмоил Гонсалвеш "Пахтакор" футболчисига айланди. У билан икки йиллик шартнома имзоланди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.

26 ёшли ҳужумчи Португалиянинг "Боавишта" клуби тарбияланувчиси саналади. Фаолияти давомида «Ницца» (Франция), «Сент-Миррен» (Шотландия), «АПОЭЛ» (Кипр), «Вериа» (Греция), «Анортосис» (Кипр), «Аль-Иттифоқ» (Саудия Арабистони) ва «Хартс» (Шотландия) клублари сафида ўйнаган. Ушбу жамоалар сафида у фақат юқори дивизионда иштирок этган. 186 учрашувда 54 гол муаллифига айланган.

2013 йил "Сент-Миррен" билан Шотландия Лига Кубогини қўлга киритган. Ўша йилнинг ўзида АПОЭЛ билан Кипр Суперкубоги соҳибига айланган.

 

Манба: pakhtakor.uz

1517154967
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар