Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ғофур Раҳимов «AIBA»га президент бўлди

Ғофур Раҳимов «AIBA»га президент бўлди

Ғофур Раҳимов «AIBA»га президент бўлди

Бугун, 27 январь куни Халқаро бокс федерацияси(«AIBA»)нинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда xabar.uz хабар тарқатди.

«AIBA»нинг амалдаги президенти Франко Франчелли ўрнига ўзбекистонлик Ғофур Раҳимов муваққат президент этиб сайланди. Бунгача у вице-президент сифатида фаолият олиб бораётган эди.

— Мени сайлагани учун барча аъзоларга миннатдорлик билдираман, — деди Ғ.Раҳимов. — Дўстим Франко, сен «AIBA»ни сақлаб қолдинг. Мен ушбу жамоада 20 йилдан ортиқ вақт вице-президент бўлиб ишлаганимдан фахрланаман.

Маълумот учун, Ғофур Раҳимов 1951 йил 22 июль куни Тошкент шаҳрида туғилган. 2006 йилдан бери «AIBA»нинг ижрочи вице-президенти сифатида ишлаб келаётган эди.

Манба: offside.uz

1517058478
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар