Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бир куни "Рома"ни ҳақорат қилган бир одамга мушт туширдим. Кейинроқ, нотўғри қилганимни англадим: қаттиқроқ урсам бўларкан. 

(Франчеко Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Умид Аҳмаджоновдан Давлатимиз Раҳбарига миннатдорчилик

Барчамиз учун бирдек қадрли бўлган юртбошимиз Шавкат Миромонович!

Бугун сизга ўзбекистонлик миллионлаб футбол мухлислари, мураббийлар, федерациямиз вакиллари ва албатта, Осиё майдонларида мардонавор тўп сурган терма жамоамиз аъзолари номидан мурожаат қилаётганимиздан бағоятда бахтиёрман.

Сизнинг раҳнамолигингизда Ўзбекистон спорти, хусусан футболимиз олдинга каттагина қадам ташлади деб бемалол айта оламиз! Ўтган йил якунида юз берган ўзгаришлар кўп ўтмай, ўзининг мевасини бера бошлади ва 23 ёшгача бўлган йигитларимиздан ташкил топган жамоамиз Осиё мамлакатларини ортда қолдириб, қитъа чемпионлигини қўлга киритди. Бунда сизнинг фарзандларингиз, мамлакатнинг етук ўғлонлари футболи тараққий этган Хитой, Уммон, Япония, Жанубий Корея каби давлат термаларини мағлуб этиб, драматик руҳда кечган ўйинда Вьетнамни ҳам доғда қолдириб, шоҳсупанинг энг юқорисидан жой олишди.

Бир неча ой илгари Ўзбекистон яккакурашларда ўз ўрнига эга экани ҳақида айтиб, жамоавий спорт турларида ҳам ўсишимиз, олдинга қадам ташлашимиз зарурлигини куюниб гапиргандингиз. Ишонаманки, Сизнинг бу сўзларингиз ўзбекистонлик барча спортчиларимизнинг онгига муҳрланиб, уларнинг юракларига қадар етиб борган. Биз бугун буни футболчиларимиз мисолида кўриб турибмиз.

Сизнинг раҳбарлигингиз, ташаббусингиз ва албатта ғамхўрлигингиз остида меҳнат қилиш барчамиз учун бирдек шарафли. Умид қиламизки, янги йилдаги дебют ғалабамиз қолган футболчилар руҳиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатиб, биз келажакда улкан ғалабаларни ҳали кўп нишонлаймиз. Барчаси учун катта раҳмат!

Ҳурмат билан, Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов.

Манба: the-uff.com

1517055340
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар