Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Балотелли зўр бола.Бир кун олдимга келиб, "мен сендан зўрман" деди. Аввалига ҳазиллашяпти деб ўйладим. Йўқ, жиддий экан. (Златан Ибрагимович)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Қор жанги"да Ўзбекистон Осиё чемпиони бўлди

"Қор жанги"да Ўзбекистон Осиё чемпиони бўлди

"Қор жанги"да Ўзбекистон Осиё чемпиони бўлди

Бугун, 27 январь куни Хитойда бўлиб ўтаётган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг ҳал қилувчи финал баҳси якунига етди.

Унда Ўзбекистон терма жамоаси қорли майдонда Вьетнам терма жамоаси билан баҳс олиб борди.

Ўйиннинг 8-дақиқасида бурчакдан ошириб берилган узатмани Рустам Ашурматов бош билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди.

10-дақиқада Жасур Яхшибоев асабийлашгани учун сариқ карточка билан огоҳлантирилди. Шундан сўнг яна Ўзбекистон терма жамоаси вакили Одилжон Хамробековга 35-дақиқада сариқ карточка кўрсатилди.

Орадан бироз вақт ўтиб, 41-дақиқада Нгуень Хай яқин масофадан белгиланган жарима зарбасини муваффақиятли амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.

Биринчи бўлим шу ҳисобда якунига етди ва жамоалар танаффусга йўл олишди. Танаффус вақтида майдонда ёғган қорни тозалаш ишлари амалга оширилди. Орада кичик танаффус юзага келди.

Иккинчи бўлимни Ўзбекистон футболчилари либослари майдон ранги билан бир хил бўлиб қолмаслиги учун кўк рангли либосда ўтказишди.

Ўйиннинг иккинчи 45 дақиқалигида Ўзбекистон терма жамоаси тўлиқ устунлик билан ўйнади, вьетнамликлар ҳам ўзига яраша етарли ҳужумлар уюштиришди.

Аммо ҳимоячиларимиз бу вазиятларда ҳужумларни бартараф этишди. Забихилло Ўринбоев ва Жавоҳир Сидиқовда гол уриш учун қулай вазиятлар бўлганди.

Ўйиннинг асосий дақиқалари дуранг натижа билан якунланди. Экстра таймлар бошланиши билан ҳар икки жамоа ҳам ҳужумлар уюштиришда давом этишди.

Биринчи экстра таймда гол урилмади, лекин Равшан Ҳайдаров иккинчи экстра таймнинг 115-дақиқасида Жавоҳир Сидиқовнинг ўрнига Александр Сидоровни майдонга туширди.

Айнан ҳозиргина майдонга тушган Сидоров бурчакдан оширилган узатмани бош билан дарвозага йўллади ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Осиё чемпионати мусобақасидаги ғолибига айлантирди.

U-23. Осиё чемпионати. Финал.

Вьетнам - Ўзбекистон 1:2

Голлар: Р.Ашурматов, 8, А.Сидоров, 119 - Нгуень Хай, 41

Манба: offside.uz

1517054140
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар