Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Агар футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилганида – БАА Жаҳон Кубогини ютган бўларди (Казимеж Горски, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Вьетнам U23 дарвозабони: Ўзбекистон кучли жамоа эканини биламиз

Хитойда давом этаётган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатида эртага, 27 январь куни финал баҳси бўлиб ўтади. Чангжоу шаҳрида Ўзбкеистон ва Вьетнам терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади. Вьетнамликлар дарвозабони Буй Тян Дунг ўйин олдидан ОФК расмий сайтига интервью берди.

Ушбу посбон Ироқ ва Қатарга қарши бўлиб ўтган қитъа чемпионатининг чорак финал ва ярим финал баҳсларида ўйиндан кейин пенальтилар сериясида рақибнинг бир нечта зарбаларини қайтариб, жамоасининг финалгача етиб келишида катта ҳисса қўшди. 

"Декабрь ойида Таиландда ўтказилган халқаро мусобақа доирасида Ўзбекистон билан тўқнаш келгандик (Ўзбекистон 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган — stadion.uz изоҳи). Ўзбекистонни кучли жамоа деб ҳисоблайман. Улар финалгача етиб келишдими, демак, кучли жамоа. Лекин биз ҳам финалгача етиб келдик ва 100 фоиз куч билан ҳаракат қилишга тайёрмиз", — деди Буй Тян Дунг.

"Қатарга қарши учрашувдан кейин меҳмонхонага келдик ва ўйинни қайтадан томоша қилдик. Ижтимоий тармоқларда мухлисларимизнинг байрам қилаётганига гувоҳ бўлдик. Вьетнамликлар ярим финал ўйинидан кейин кўчага чиқиб, ғалабани байрам қилишган. Ишқибозларимизга бу даражада қувонч ҳадя этганимизга ишонгим келмади. Барча Вьетнам халқига раҳмат демоқчиман", — деди дарвозабон.

Манба: the-afc.com

1516951451
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар