Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мураббий бўлиш – футболчи бўлишдан мушкул. Майдонда сен тўпни назорат қиласан, майдон четида эса одамларни.

(Валерий Лобановский)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Мадриддан уй қидираётган Де Хеа Касильясга қўшни бўлишни истамаяпти

“Манчестер Юнайтед” посбони Давид Де Хеа Мадриддан уй қидирмоқда. У иложи борича собиқ рақобатчиси Икер Касильясдан узоқда яшамоқчи.
“Diario Gol”нинг хабар беришича, бу икки посбоннинг муносабати 2016 йилда ёмонлашган. Ўшанда Европа чемпионатида Касильяс Испания термасининг биринчи посбони бўлишни истаган, аммо аксар ўйинларда Де Хеа майдонга тушганди. Қолаверса, Де Хеанинг севган қизи қўшиқча Эдурне ва Касильяснинг рафиқаси, телебошловчи Сара Карбонеронинг ҳам муносабатлари яхши эмас.
Касильяс Мадриддаги Ла Финка туманида яшайди. Бу ерда “Реал” футболчиларининг кўпчилиги истиқомат қилади. Де Хеа эса Касильясдан узоқроқ бўлган жой қидирмоқда.

Манба: footbalhd.ru

1516951417
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар