Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Кейинги ўйин — ҳар доим қийин ўйин (Зепп Хербергер)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Суперлигада 12 жамоалик формат қайта кўриб чиқилади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси янги президенти Очилбой Раматов жорий мавсумда ташкил қилинган Суперлига форматини танқид қилиб ўтди.

«Чемпионатда жорий қилинган янги ислоҳотлар ҳақида. Биз ҳали бу реформаларни кўриб чиқамиз. Барчасини бирданига ўзгартириб ташлаб бўлмайди. Ислоҳотлар секин-асталик билан амалга оширилиши керак. Футбол бокс эмаску, тўғрими, уриб йиқитасан, бўлди десанг.

Ҳудудларда футболни ўлдириб қўйиш керак эмас. Ўзгаришлар яхшиликка, футболни ривожланишига хизмат қилиши керак. Сизлар тузган янги форматдаги олтита кучли жамоани ажратиш фақат Тошкент жамоаларини ўсишига ёрдам беради. Ҳудудлардаги жамоаларни бу йўқ бўлишига сабаб бўлади. Ўша олтиликка қайси жамоалар киришини айтиб берайми? «Пахтакор», «Локомотив», «Бунёдкор» киради. Кейин «Насаф» зўрға кириши мумкин. Шундан кейин фақат пойтахт жамоалари ривожланиб, вилоятларда футбол йўқолиб бораверади.

Бу билан ислоҳотларни, янгича форматни бутунлай йўқотиш керак демоқчи эмасман. Лекин буни яхшилаб ўйлаб кўришимиз керак. Ҳали мавсум бошланишига бир ой вақт бор ва бу масалани яна кўриб чиқамиз.

Мен революционер эмасман, келгандан барча нарсани ўзгартириб ташлайдиган. «Машъал» ёки бошқа жамоа шунчаки тушириб юборилмайди. Ҳали бу соҳага тўлиқ кирганим йўқ. Бу масалани ҳам кўриб чиқамиз. Келган заҳоти, Умид Аҳмаджонов хато қилган деб ташлаш ноқулай менга ҳам. Бир ой вақт давомида кўриб чиқайлик. Шундан сўнг аниқ бир тўхтамга келамиз», дея Раматовнинг сўзларини келтиради Tribuna.Uz мухбири.

Манба: Tribuna

1516896465
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар