Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Голсиз ўйин – бўсасиз муҳаббат!

(Жозе Альтафини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Мен ҳаммасини биламан". Очил Раматов ўзбек футболида катта ислоҳотлар ўтказмоқчи

Бугун, 25 январь куни Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида Ўзбекистон футбол федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ташкил этилди.

Эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг янги раҳбарига айланган Очилбой Раматов ўзбек футболининг ҳозирги аҳволи юзасидан танқидий фикрларини билдириб ўтди.

«Футболни кўтариб, халқимизнинг кўнглини кўтаришимиз керак.

Осиё чемпионатида ёш футболчиларимиз финалга чиқиши ушбу соҳада яхши ўзгаришлар бўлаётганини кўрсатмоқда. Бу биринчи натижаларимиз.

Энди аввалгидек ишламаймиз. Энди ким таркибга киришини кимдир телефон қилиб белгилаб бермайди. Бу бўйича ишлаб, ҳаммасини тўғри йўлга қўйишимиз керак. Энди аввалгидек ўйинлар кетмайди.

Энди ҳеч ким таркибни танлашга таъсир ўтказмайди, ҳеч ким қўнғироқ қилишга, талаб қўйишга ҳақли эмас. Ҳозирча боридан фойдаланимиз. Кейинроқ туб ислоҳотлар ўтказамиз.

Бизда яхши мураббий йўқ, мураббийларга яхши тўланмаса иш бўлмайди. Энди аввалгидек ўз иштиёқи билан ишлайдиган мураббийлар йўқ. Бори ҳам кексайиб қолди.

Мураббий ёш футболчиларнинг ота-оналари берган 5 сўм пул ҳисобига яшайди. Бу борада вазият қандайлигини яхши биламан. Ўзим шу соҳани ичидан чиққанман. «Локомотив» клуби маники. Биласизлар-а? Ман шу даражага келтирганман бу жамоани, болларни ўзим тарбиялаганман, ҳаммасини бошидан бошлаб. Футболдаги ўйинларнинг ҳаммасини биламан», дея ЎФАнинг янги президентининг сўзларини келтирди «Трибуна».

Манба: Tribuna

1516896246
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар