Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Голсиз ўйин – бўсасиз муҳаббат!

(Жозе Альтафини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Реал" Испания кубогидан чиқиб кетди

"Реал" Испания кубогидан чиқиб кетди

"Реал" Испания кубогидан чиқиб кетди

Испания кубогининг чорак финал босқичи доирасида кутилмаган натижа қайд этилди. "Реал"нинг "кетмони" ушбу мусобақада ҳам "учмади". Зидан шогирдлари сафарда "Леганес"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этганига қарамай, ўз майдонида ушбу жамоага ютқазиб, мусобақани тарк этишди.

Учрашувнинг 31-дақиқасида мезбон ҳимоячиларининг хатосидан кейин Эрасо тўпни эгаллаб олди ва 22 метрлардан ажойиб зарба билан Касилья қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди. Иккинчи бўлим бошида Бензема ўткир бурчак остида бўлишига қарамай, яккама-якка вазиятдан унумли фойдаланишга муваффақ бўлди. 

Орадан кўп ўтмасдан ҳисоб 1:2га етказди. Бурчакдан етказилган узатмани Пирес бош билан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди. Ўйин охирига қадар "Реал" ихтиёрида камида 35 дақиқа вақт бўлса-да, улар ҳисобни ўзгартира олишмади. "Леганес" дарвозабони 2-3та вазиятда қаҳрамонлик кўрсатганини таъкидлаш лозим. 

Шу тариқа, икки ўйин натижасига кўра ҳисоб тенг бўлган бўлса-да, сафарда урилган гол қоидасига кўра "Леганес" ярим финалга чиқди.

Шунингдек, "Валенсия" ҳам Кубокдан чиқиб кетишига бир бахя қолди. "Кўршапалаклар" "Алавес" майдонида 1:2 ҳисобида имкониятни бой беришди. Валенсияда ўтган дастлабки ўйинда мезбонлар шундай ҳисобда ғолиб чиқишганди. Қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармаган бўлса, пенальтилар сериясида "Валенсия" ғалаба қозонди — 3:2.

Испания кубоги ярим финалига чиққан 3та жамоа номи маълум бўлди — "Севилья", "Валенсия", "Леганес". Тўртинчи жамоа номи бугун оқшом бўлиб ўтадиган "Барселона" - "Эспаньол" баҳсидан кейин маълум бўлади. 

Испания кубоги, чорак финал, жавоб ўйинлари
Алавес – Валенсия 2:1 (0:0, 2:1, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 2:3
Голлар: 1:0 – 73 Мунир, 1:1 – 77 Санти Мина, 2:1 – 86 Собрино. 
Алавес – Сивера, Лагуардиа, Дуарте, Агиррегабириа, Эли (Демирович, 85), Ибаи Гомес (Мунир, 72), Пина, Торрес, Педраса, Собрино, Гвидетти (Перес, 72).
Валенсия – Доменек, Рубен Везу, Гайя, Монтойя, Габриэл (Гарай, 23), Максимович (Санти Мина, 77), Парехо, Кондогбиа, Гонсалу Гедеш, Вьетто (Родриго, 59), Дзадза.
Огоҳлантиришлар: Торрес (48), Максимович (50), Рубен Везу (61), Педраса (66), Кондогбиа (79), Мунир (80), Парехо (85), Гонсалу Гедеш (93), Пина (96), Дуарте (97), Санти Мина (103).
Дастлабки ўйин: 1:2

Реал Мадрид – Леганес 1:2 (0:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 31 Эрасо, 1:1 – 47 Бензема, 1:2 – 55 Пирес. 
Реал Мадрид – Касилья, Начо, Тео, Хакими (Карвахаль, 68), Рамос, Иско (Майораль, 77), Льоренте (Модрич, 69), Васкес, Ковачич, Асенсио, Бензема.
Леганес – Шампань, Бустинса, Рико, Тито, Сиовас (Мантовани, 58), Брашанац, Пирес, Эрасо, Эль-Жар (Наранхо, 80), Амрабат (Рауль Гарсия, 70), Бовю.
Огоҳлантиришлар: Тито (27), Шампань (75), Рамос (80).
Дастлабки ўйин: 1:0

Манба: offside.uz

1516852676
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар