Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Янги футболчилар қачон майдонга тушади? Вальверде жавоб берди

“Барселона” клуби бош мураббийи Эрнесто Вальверде “Эспаньол”га қарши учрашув олдидан жамоанинг янги аъзоси Йерри Мина ҳозирча майдонга туша олмаслигини айтиб ўтди.
“Афсуски, Мина бугун ўйнай олмайди. Чунки унинг трансфери ҳозирча рўйхатдан ўтказилмаган. Агар Мина тайёр бўлганда, уни таркибда туширган бўлармидим. Билмайман ҳаёллар билан яшашни ёқтирмайман.
Мина жамоага тезда ўрганиб кетди, барчанинг кайфиятини кўтаради. Йеррини “Барселона” футболчилари илиқ кутиб олишди, ўйлайманки, у жамоага ёрдам бера олади.
Биз унга ишонамиз, Минани “Барселона”да узоқ йиллик фаолият кутиб турган бўлиши мумкин. Албатта, Йеррини яқин кунларда майдонда кўрамиз”, – деди Вальверде.

Манба: sports.ru

1516179785
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар