Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Унутманг: Менотти, Билардо ёки Марадонадек мураббийлар келади ва кетади. Ҳақиқий ғолиблар – доим футболчилар. (Диего Марадона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Жасур Яхшибоев: “Хитойга қарши фақат ғалаба учун ўйнаймиз”

Жасур Яхшибоев: “Хитойга қарши фақат ғалаба учун ўйнаймиз”

Жасур Яхшибоев: “Хитойга қарши фақат ғалаба учун ўйнаймиз”

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жасур Яхшибоев Хитойга қарши ўйиндан олдин маҳаллий матбуот билан суҳбатда илк учрашувдаги хато ва камчиликлар ҳақида фикр билдирди ва Хитойга қарши учрашувга жамоа бошқача кайфиятда тушишини таъкидлади.

“Илк учрашувдаги хатолардан керакли хулосалар чиқара олдик. Умид қиламанки, бошқа бундай хато қилмаймиз. Хитойга қарши учрашувда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз. Учрашувнинг аҳамиятини билиб турибмиз. Биз мухлисларга яхши ва чиройли ўйин намойиш этишга ва албатта ғалаба қозониб, уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, - дейди Яхшибоев.

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ярим ҳимоячиси шунингдек, Хитой ёшлар терма жамоаси ва улар сафидаги футболчилар ҳақида фикр билдирди.

“Хитойликлар таркибида ажойиб ва тажрибали футболчилар бор. Айниқса, уларда техик жиҳатдан яхши шаклланган футболчилар кўп. Рақиб сафида бир нечта футболчи барчадан бироз ажралиб турибди. Биз уларнинг қандай савиядаги футболчи эканлигини биламиз ва уларни тўхтатишга ҳаракат қиламиз”, - дейди ярим ҳимоячи.

“Бу турнирдан мақсадимиз катта. Биринчи навбатда бу биз учун ўзига ҳос зинапоя. Биз ўзимизни кўрсата олсак, келажак учун ҳам катта фойда. Шунинг учун барчамиз боримизни бериб, ғалаба қозонишни истаймиз”, - деди Яхшибоев.

Манба: the-uff.com

1515694810
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар