Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Кейинги ўйин — ҳар доим қийин ўйин (Зепп Хербергер)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Реал"дан 5 нафар, "Барселона"дан 1 нафар: УЕФА йил жамоасини эълон қилди

УЕФА 2017 йилнинг энг яхши футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини эълон қилди. Таркиб 4-4-2 тактик чизмаси орқали тузиб чиқилди.

Ташкилот расмий сайти берган маълумотга кўра, рамзий терма жамоадан «Реал»нинг беш нафар аъзоси ўрин олган бўлса, «Ювентус»нинг 2 футболчиси рўйхатга киритилган. Шунингдек «Барселона», «Манчестер Сити» (илк марта) «ПСЖ» ва «Челси»нинг бир нафардан футболчилари ушбу рамзий терма жамоани тўлдиришган.

УЕФА томонидан танлаб олинган 2017 йил терма жамоаси қуйидагича
Дарвозабон
: Жанлуижи Буффон («Ювентус»);
ҳимоячилар: Дани Алвеш («ПСЖ»), Жоржио Кьеллини («Ювентус»), Серхио Рамос, Марсело (иккаласи — «Реал»);
яримҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич (иккаласи — «Реал»), Эден Азар («Челси»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»);
ҳужумчилар: Криштиану Роналду («Реал»), Лионель Месси («Барселона»).

1515673896
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар