Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

“Бухоро” 4 нафар футболчи билан хайрлашди

Аввал хабар берганимиздек, “Бухоро” жамоаси бугундан  янги мавсумга тайёргарликнинг навбатдаги босқичини бошлади.

Жамоа аъзолари тушликдан сўнг пойтахтимиздаги мухташам “Туркистон” меҳмонхонасида йиғилди.

Машғулотлар “Бунёдкор” академиясининг машғулот майдонларида ўтказилади. Бугунги кунда ишқибозларнинг диққат марказида турган трансфер бозоридаги ўзгаришларга қисқача тўхталиб, шуни маълум қиламизки, ўткан мавсум “Бухоро” шарафини ҳимоя қилган Муҳиддин Худоёров, Алишер Саматов, Алишер Саноев  ҳамда Зоҳир Пиримов билан тузилган амалдаги шартнома муддати якунига етди. Ушбу футболчилар билан ҳамкорлик тўхталиб, дўстона равишда хайрлашилди. Уларнинг клуби равнақи йўлидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдирган холда, келгуси фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Таркибга янги келиб қўшилган футболчилар ҳам йўқ эмас. Фақат улар билан ҳозирча расмий келишувга эришилмагани боис, номларини кейинроқ маълум қиламиз.  

1515078995
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар