Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Футболчилар товарга айланиб қолишди. Уларни қимматроққа сотишни ўзлари ҳохлашмоқда. (Мишел Платини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Моуриньо МЮдан кетмайди: "Бу навбатдаги ёлғон"

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Англиядан кетиши ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди.
“Бу шунчаки навбатдаги ёлғон. Мен бу хабарларга муносабат билдириш учун аниқ бир нима дея олмайман. Энг ёмони, кимнингдир менинг ишимга бошини тиқиши ва ишимдан қониқмаслигида деб ўйлайман. Ҳа, булар ҳаммаси менга ёмон таъсир қилмоқда. Сизларга фақат бу хабарлар нотўғри эканлигини айта оламан.
Яна бир марта такрорлайман, мен шартноманинг деярли ярим шартларини бажариб бўлдим. Янги шартнома имзолайман ёки йўқ, бу раҳбарларнинг иши. Аммо жамоада қолиб, юклатилган вазифаларни бажаришни истайман.
Уч йилдан бери “МЮ”да ишлаб келаман, ва шунга ўхшаш саволларни директорлар кенгаши ва мистер Вудвордга беришингизни сўраган бўлардим. Улар менинг ишимдан тўлиқ қониқишмоқда ва шартномамни якунига етказишимга қарши эмаслар”, – дейди Моуриньо.

Манба: sports.ru

1515078433
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар