Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Голсиз ўйин – бўсасиз муҳаббат!

(Жозе Альтафини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Мурод Холмуҳаммедов: Энди ҳар бир очко олтинга тенг бўлади

2017 йилда “Қўқон-1912” жамоаси сафига келиб қўшилган Мурод Холмуҳаммедов ўзининг ишончли ўйинлари орқали жамоа муваффақиятларига муносиб ҳисса қўша олди. Клуб расмий сайтига берган интервьюсида футболчи янги формат, нормативлар ҳамда янги ислоҳотлар ҳақида фикр билдирди.

– 2018 йилда чемпионат формати ўзгарди. Энди суперлигада 12 та жамоа ўйнайди. Бу ўзгаришга сизнинг муносабатингиз қандай?

– Жамоалар сонининг 12 та бўлиши чемпионат савиясини ошишига сабаб бўлади. Энди ҳар бир ўйин, ҳар бир очко олтинга тенг бўлади, деб ўйлайман. Ўзбекистон чемпионатида нечта жамоа иштирок этишини ЎФФ ҳал қилади. 12 жамоа бўлгани яхшими ёки 16 та бўлгани яхшими буни вақт кўрсатади. Якуний хулосага келишга шошилмаган маъқул.

– Футболчилардан энди жисмоний тестлар олинишига фикрингиз?

Тўғрисини айтсам, ЎФФнинг жисмоний тестлар борасидаги қарорини ҳеч бир футболчи кутмаган эди. Федерация раҳбарлари ўзбек футболининг ривожланишини хоҳлаётгани яққол сезилмоқда. Жисмоний тестларга келадиган бўлсак, менинг фикрим ким қанақа жисмоний кучга эга бўлса, шу ҳолича қолади. Жисмоний тестлар кимнидир жисмоний жиҳатдан кучайтиради, деб ўйламайман. Лекин биз футболчилар ўзимизга қўйилган талабларни бажаришга ҳаракат қиламиз.

– ЎФФ клублар олдига жиддий талаб қўймоқда. “Қўқон1912”  бундай талабларга тайёрми ? Нима деб ўйлайсиз ?

 – Ўйлашимча, “Қўқон-1912” клуби стадионининг ҳолати ҳозирги талабларга жавоб бермайди. Буни ҳамма билади. Лекин хавотирга ўрин йўқ. “Марказий” ўйингоҳда таъмирлаш ишлари бошланди. Жамоамиз ЎФФ талаб қилган қарорларни тўлиқ бажара олади, деб аниқ айта оламан.

Манба: kokand1912.uz

1515060243
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар