Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ЎзПФЛ мухлислар билан ишлаш борасида янги лойиҳалар ишлаб чиқди

ЎзПФЛ мухлислар билан ишлаш борасида янги лойиҳалар ишлаб чиқди

ЎзПФЛ мухлислар билан ишлаш борасида янги лойиҳалар ишлаб чиқди

Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси янги мавсумда мамлакат чемпионати баҳсларида мухлислар билан ишлаш, уларни стадионларга қайтариш, маданияти ҳамда имижини ошириш учун бир қатор янги лойиҳалар ишлаб чиқди, деб хабар беради ПФЛ сайти.

Айни дамда, Суперлига ҳамда Про-Лига учрашувларига мухлислар ташрифи камайиб бормоқда. Бунинг сабаби сифатида, стадионларда мухлислар учун қулайликлар ҳамда шароитлар йўқлигини кўрсатиш мумкин. Клублар ҳамда стадионлар раҳбарияти бу борада янги мавсумдан бошлаб янги талаблар асосида фаолият олиб бориши эълон қилинди.

Айни дамда мутахассислар бу каби салбий муаммоларни бартараф этиш учун бир нечта лойиҳа ва тадбирларни ишлаб чиқди. Ушбу лойиҳалар режага кўра, янги мавсумда босқичма-босқич тарзда амалга оширилиши кўзда тутилган.

Дастлабки босқич вазифалари:

Ўйинлардан олдин анонслар тайёрлаш ва уни кенг равишда ёритиш. Бу орқали, биринчи навбатда, мухлисларнинг ўйин ҳақида батафсил маълумот олишини таъминлаш мумкин. Шунингдек, клуб расмий сайти ёки бошқа ижтимоий тармоқлар орқали мухлислар ўртасида турли промо-акциялар, викториналар ва лотереялар ташкил этиш ва ғолибларга учрашувга чипталар тақдим этишни ташкил қилиш.

Мухлислар учун қулайликлар:

Клуб ҳамда стадион раҳбарияти мухлисларнинг стадионларга ташрифи учун алоҳида дастурлар ишлаб чиқиши режалаштирилган.

1. Мухлислар учун алоҳида йўлаклар ташкил қилиш ва уларга йўл кўрсатувчи махсус белги ҳамда ишоралардан фойдаланиш.
2. Мухлислар клуби учун алоҳида сектор ташкил этиш.
3. Мухлислар учун стадион худудида барча турдаги егулик ҳамда ичимликлар савдосини ташкил этиш
4. Ўйинлардан олдин мухлисларга клуб атрибутикаларини, футбол тўплари ва шарфлар тарқатиш.
5. Оилавий секторлар ташкил этиш.

Ўйинлардан олдинги ташкилий ишлар:

Клуб раҳбарияти ҳар бир ўйиндан олдин мухлислар учун турли маданий тадбирларни ташкил этиши. Концерт дастурлари, акциялар, совғалар тарқатиш.

Ушбу лойиҳалар ҳамда дастурлар ҳақида ЎзПФЛ расмий сайтида эълон қилиб борилади.

Манба: pfl.uz

1515001322
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар