Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз уларга ёқсангиз – Сиз яхшисиз. Агар Сизни улар ёмон кўрса – унда Сиз зўрсиз!

(Жозе Моуриньо)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Азиз Асимов Gulf Cup ярим финал учрашувини бошқаради

Азиз Асимов Gulf Cup ярим финал учрашувини бошқаради

Азиз Асимов Gulf Cup ярим финал учрашувини бошқаради

Азиз Асимов 22 декабрдан 5 январгача Кувайтда ўтказиладиган GULF Cup мусобақасида (Форс Кўрфази мамлакатлари кубоги) бош ҳакам сифатида ишлаши, унга қанотларда Темур Гайнуллин ва Андрей Цапенко ёрдам бериши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ўзбекистонлик ҳакамлар ушбу мусобақадан ўрин олган иккита учрашувда иш олиб боришди. 25 декабрь куни БАА ва Саудия Арабистони терма жамоалари ҳамда 29 декабрь куни Қатар ва Баҳрайн терма жамоалар иштирокидаги учрашувларни бошқариб боришди.

Бугун, 2 январь куни мусобақанинг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади. Азиз Асимов ярим финалдан ўрин олган Ироқ ва БАА терма жамоалари ўртасидаги ўйинни бошқаради. Темур Гайнуллин ва Андрей Цапенко ён ҳакам сифатиди иш олиб боришади.

Манба: the-uff.com

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар