Гаттузо: "Милан"нинг муаммоси эмасман

Гаттузо: "Милан"нинг муаммоси эмасман

Гаттузо: "Милан"нинг муаммоси эмасман

Гаттузонинг фикрига кўра муаммо ўзимда деб ўйлаган куни истеъфога чиқади. Ҳозирча у ўзини “Милан”нинг энг майда муаммоси деб ҳисобламоқда.

“Аталанта”га 2-0 ҳисобида мағлуб бўлгач клубда инқироз кўзга ташланишни бошлади. Жамоа раҳбарияти билан ўтказилган музокаралардан кейин Гаттузо шундай интервю берди.

"Бошланишида биз тўғри йўлда эдик, бироқ кўп нарса биз кутгандек бўлмади. Биз ортга чекиндик ва қарши ҳужумда ўйнашга мажбур бўлдик. Вазият жуда мураккаб. Мухлислар норози. Биз шундай давом этолмаймиз. Бизнинг йигитлар таслим бўлишаётгани йўқ, улар курашмоқда. Бироқ қўлимиздан бундан ортиғи келмаяпти. Ҳозирча “Милан” мураббийиман. Муаммо менда эмас. Мен жамоамиздаги муаммолар орасида энг кичигиман. Ҳаммасини ўйинчиларнинг жисмоний ҳолати ҳал қилмайди. Бизга руҳий кўмак ҳам зарур. Қачонки ишларимиз юришмаса биз бирлашиб битта жамоа бўлишимиз керак. Шунда хатоларимиз камаяди. Муаммо ўзимда деб ўйлаган куним истеъфо бераман. Футболчилар менга қулоқ солишмаган куни клубдан кетаман. Ҳозирча улар мени тинглашмоқда ва мен билан бирга. Бизга қатъият етишмай турибди. Биз ўтмиш билан ҳозирги ҳолатимизни таққослашни тўхтатишимиз керак. У пайтларди биз бошқа клуб эдик, футболчилар бошқа эди. Биз ҳозир бугунги кун билан яшашимиз ва бугунги футболчилар билар бугунги кундаги тўсиқлардан ўтишимиз керак. Биз ҳар доим нега бунча омадсизликлар биз билан рўй бераётганини тушунтиришга уриниб вақтимизни сарфлаб ўтирибмиз. Хатоларни ўзимиз яратмоқдамиз. Биз бир жамоа бўлолмасак буни дарров сезаман ва айтаман. Хатолар бир-икки футболчиникимас, ҳаммамизники."

Манба: goal.com

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак