Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Агар футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилганида – БАА Жаҳон Кубогини ютган бўларди (Казимеж Горски, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Игорь Сергеев БАА клубига ўтди

Игорь Сергеев БАА клубига ўтди

Игорь Сергеев БАА клубига ўтди

"Пахтакор" футбол клуби асосий жамоанинг уч нафар аъзоси билан хайрлашилганини маълум қилади.

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Андрей Шипилов фаолиятини Бекободнинг "Металлург" жамоасида бош мураббий сифатида давом эттиради. "Пахтакор" тизимида узоқ йиллар ишлаб келган Андрей Сергеевичга янги клуби ва ишида муваффақиятлар ёр бўлишини тилаймиз.

Ярим ҳимоячи Шерзод Каримов 2008 йилдан бери жамоамиз шарафини ҳимоя қилди. У олий лигада 178 учрашувда 24 гол уришга эришди. Уч бор мамлакат чемпионига айланиб, икки марта Ўзбекистон Кубогида ғалаба қозонди.

Ҳужумчи Игорь Сергеев 2009 йил "Пахтакор" таркибига келиб қўшилганди. Шу давр оралиғида 121 беллашувда 64 тўп киритишга эришди. Игорь фаолиятини БААнинг "Ал-Дафра" клубида давом эттирадиган бўлди. Сергеев ҳам уч бор мамлакат чемпионатида олтин медалларга эга чиқди.

2018 йилни янги жамоаларда бошлайдиган Андрей Шипилов, Шерзод Каримов ва Игорь Сергеевга "Пахтакор" футбол клуби номидан омад тилаймиз. Уларга ўтган йиллар мобайнида жамоа ғалабаларига қўшган ҳиссаси учун миннатдорчилик билдирамиз.

Манба: pakhtakor.uz

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар