Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Унутманг: Менотти, Билардо ёки Марадонадек мураббийлар келади ва кетади. Ҳақиқий ғолиблар – доим футболчилар. (Диего Марадона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон МТЖ ЖЧ-2018 иштирокчиси Марокаш терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини бўйича келишувга эришди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марокаш миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди. Учрашув 2018 йилнинг 27 март куни Марокашнинг Касабланка шаҳрида бўлиб ўтади.

2018 йилда Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан ФИФА кунлари фақат март ойида мавжуд.

Табиийки, бу кунларда ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган жамоалар кучли рақибларга қарши баҳс олиб боришга ҳаракат қилишади.

Ўзбекистон футбол федерацияси тарихда биринчи марта бевосита Жаҳон чемпионати олдидан мундиал қатнашчиси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди.

Маълумот учун, Марокаш терма жамоаси 2018 йил Россияда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган бўлиб, “B” гуруҳида Португалия, Испания ва Эрон терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Франциялик мутахассис Эрве Ренар шогирдлари ЖЧ саралашининг “С” гуруҳидаги сўнгги ўйинда Кот д‘Ивуар терма жамоасини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мундиал йўлланмасини қўлга киритган. Сўнгги бор марокашликлар 1998 йил Франция жаҳон чемпионатида қатнашган. Марокаш терма жамоаси таркибида Мехди Бенатия, Муборак Буссуфа, Набил Дирар каби машҳур футболчилар тўп суради.

Манба: the-uff.com

1513168051
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар