Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Унутманг: Менотти, Билардо ёки Марадонадек мураббийлар келади ва кетади. Ҳақиқий ғолиблар – доим футболчилар. (Диего Марадона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

“Локомотив” — Ўзбекистон Кубоги-2017 соҳиби!

“Локомотив” — Ўзбекистон Кубоги-2017 соҳиби!

“Локомотив” — Ўзбекистон Кубоги-2017 соҳиби!

Бугун, 4 декабрь куни “Бунёдкор” стадионида Ўзбекистон кубоги–2017 финал ўйини бўлиб ўтди. Мазкур беллашувда “Бунёдкор” ва “Локомотив” клублари баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида Марат Бикмаев томонидан киритилган ягона гол “темирйўлчилар”га ғалаба келтирди. “Локомотив” кетма-кет иккинчи йил мамлакат Кубоги соҳибига айланди.

Қайд этиш жоиз, “Локомотив” жамоаси 2017 йилги мавсумда Ўзбекистон чемпиони бўлди. 2016 йилги мавсумда ҳам “темирйўлчилар” аъзолари “Олтин дубль”  қайд этганди.

Ўзбекистон кубоги–2017. Финал
4 декабрь, душанба
Тошкент, “Бунёдкор” стадиони

“Бунёдкор” – “Локомотив” 0:1 (0:1)

Гол: Марат Бикмаев (7)

Огоҳлантиришлар: Отабек Шукуров (90) – Жалолиддин Машарипов (24), Марат Бикмаев (80), Сардор Мирзаев (89), Игнатий Нестеров (90+3)

“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Рустам Ашурматов, Акрам Комилов, Анвар Ғофуров, Жовлон Иброҳимов, Достонбек Ҳамдамов, Дилшодбек Аҳмадалиев, Шоҳрух Гадоев (Воҳид Шодиев, 76), Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов (Шаҳзодбек Нурматов, 63), Шоҳруз Норхонов (Вадим Чемиртан, 57).

Захира: Суҳробжон Султонов, Исломжон Қобилов, Давронбек Умиров, Хуршид Ғиёсов.

“Локомотив”: Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Икром Алибоев, Марат Бикмаев (Муҳаммад Коне, 87), Садриддин Абдуллаев, Сардор Мирзаев, Тимур Кападзе (Санжар Шоаҳмедов, 59), Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Олег Зотеев, Жалолиддин Машарипов (Диёр Туропов, 75).

Захира: Маъмур Икромов, Салим Мустафоев, Шерзод Файзиев, Мурод Бобожонов. 

Манба: the-uff.com

Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар