Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Футболчилар товарга айланиб қолишди. Уларни қимматроққа сотишни ўзлари ҳохлашмоқда. (Мишел Платини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон терма жамоаси янада пастга шўнғишда давом этади

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон терма жамоаси янада пастга шўнғишда давом этади

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон терма жамоаси янада пастга шўнғишда давом этади

Бугун, 23 ноябрь куни Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) ташкилотга аъзо терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 437 (470) очко билан 80-поғонага жойлашди. Терма жамоа аввалги кўрсаткичга нисбатан 4 ўринга пастлади ва ОФКга аъзо мамлакатлар орасида 10-ўринни эгаллади.

Янги рейтингга назар соладиган бўлсак, Ўзбекистон ўзидан Сурия ва Ироқ терма жамоаларини олдинга ўтказиб юборган. Эрон терма жамоаси 798 очко билан Осиёда пешқадамлик қилмоқда.

Кучли учликдан Австралия (747) ва Япония (623) терма жамоалари жой олишди.

Қуйида ОФКга аъзо мамлакатларнинг ТОП-10 лиги билан танишишингиз мумкин.

1. (32). Эрон — 798 очко;

2. (39). Австралия — 747 очко;

3. (55). Япония — 623 очко;

4. (59). Жанубий Корея — 563 очко;

5. (60). Хитой — 561 очко;

6. (63). Саудия Арабистони — 539 очко;

7. (73). БАА– 474 очко;

8. (77). Сурия — 442 очко;

9. (79). Ироқ — 438 очко.

10. (80). Ўзбекистон — 437 очко;

Германия терма жамоаси 1602 очко билан ФИФА рейтингида яна пешқадамликни ўрнатиб турибди. Бразилия 1483 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, кучли учликни Португалия терма жамоаси 1358 очко билан якун ясаб берди.

Манба: offside.uz

1511450427
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар