Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бир куни "Рома"ни ҳақорат қилган бир одамга мушт туширдим. Кейинроқ, нотўғри қилганимни англадим: қаттиқроқ урсам бўларкан. 

(Франчеко Тотти)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Азар: "Реал"га бўлган ҳурматим баланд, бироқ "Челси" футболчисиман

“Челси” клуби ярим ҳимоячиси Эден Азар “Реал” клуби ўйинларини кузатиб бориши, лекин айни пайтда Лондондаги ҳаётдан норози эмаслигини айтиб ўтди.
“Реал” клубига бўлган ҳурматим баланд. “Челси” билан яна икки йиллик шартномам бор. Агар кетиш истаги пайдо бўлса, бу муаммо эмас. Бироқ ҳозирча мен “Челси” футболчисиман.
Барча мени “Реал”га бўлган муҳаббатим ўзгача эканлигини билади, лекин ҳозирча “Челси”га тегишлиман. Деярли ҳар йили, турли миш-мишлар пайдо бўлади.
Шунда ҳам “Челси” футболчиси бўлиб қолдим. “Лилль”да ўйнаган вақтим мени ПСЖга чорлашган, бироқ клубимга содиқ қолганман.
Ҳозир ҳам ўша тарих яна такрорланмоқда” — дейди Азар Canal+ эфирига берган интервьюсида.

Манба: sports.ru

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар