Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

A-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Миср 0 0
2 Россия 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0
B-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Марокаш 0 0
3 Португалия 0 0
4 Эрон 0 0
C-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 Дания 0 0
3 Перу 0 0
4 Франция 0 0
D-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Аргентина 0 0
2 Исландия 0 0
3 Нигерия 0 0
4 Хорватия 0 0
E-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Коста-Рика 0 0
3 Сербия 0 0
4 Швейцария 0 0
F-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Жанубий Корея 0 0
3 Мексика 0 0
4 Швеция 0 0
G-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Бельгия 0 0
3 Панама 0 0
4 Тунис 0 0
H-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Польша 0 0
3 Сенегал 0 0
4 Япония 0 0

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мураббий бўлиш – футболчи бўлишдан мушкул. Майдонда сен тўпни назорат қиласан, майдон четида эса одамларни.

(Валерий Лобановский)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Хотира - абадий, қадр - муқаддас!

Хотира - абадий, қадр - муқаддас!

Хотира - абадий, қадр - муқаддас!

Бугун юртимиздаги бир нечта стадионларда Олий лиганинг навбатдаги 29-тур ўйинлари ўтказилди. ушбу турни бошқаларига нисбатан кўпчилик катта қизиқиш билан кузатгани бор гап. Бунинг сабабаларидан бири "Локомотив"нинг чемпионликни расмийлаштириш имконияти борлиги бўлса, иккинчи сабаби "Насаф" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги баҳсда кумуш медал билан бирга ОЧЛ йўлланмасининг иккинчи эгаси аниқ бўлиши эди. 

Ушбу ўйинлар қаторида бугун Тошкентда "Бунёдкор" ўз уйида "Бухоро"ни қабул қилди ва ишончли ғалабага эришди. Биз бежизга "Бунёдкор"нинг ўйини ҳақида гап бошламадик. Гап "Бунёдкор"нинг "Бухоро" устидан 3-0 ҳисобида ғалаба қилганида эмас, гап ушбу ўйин аввалидаги ташкилотчилик ҳақида. 

Хабарингиз бор, бир неча кун аввал "Бунёдкор" клуби томонидан тарқатилган машъум хабар футбол жамоатчилиги ва мухлисларни шок ҳолатга тушириб қўйди. Ўзининг чиройли ўйинлари билан мухлислар эътиборини қозонган футболчиларимиздан бири, "Бунёдкор" академиясида мураббий сифатида ишлаб келган Акмал Рисқуллаев тўсатдан фожеали тарзда вафот этди. 

Бугун "Бухоро" билан ўйинда "қалдирғочлар" ўз мураббийларининг руҳини шод этиш ва уни хотирлашди. Ўйин бошланишидан аввал иккала жамоа футболчилари ва Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар Акмал Рисқуллаевнинг сурати туширилган футболкаларда унинг шогирдлари билан бирга майдонга чиқиб келишди. 

Шундан сўнг Эрматов бир дақиқалик сукут учун ҳуштак чалди. 

Сукутдан сўнг "Бухоро" ва "Бунёдкор" футболчилари Рисқуллаев сурати туширилган футболкаларни унинг шогирдалрига "Бунёдкор"нинг 2002 йилда туғилган футболчиларига кийдириб қўйишди. 

Бўлажак футбол юлдузлари  кўзда ёш билан футболнинг дастлабки сир-асрорларини ўргатган устозларини хотирлашди. Маросим якунлангандан сўнг ушбу болакайларнинг кўзларини биздан яшириб овоз чиқармай йиғлаганларини ўз кўзим билан кўриб шунга амин бўлдимки, Рисқуллаев шогирдлари кўнглидан жой олган ҳақиқий устоз бўла олган экан. 

Танаффуслар оралиғида мусобақада чемпион бўлган "Бунёдкор" тарбияланувчиларига кубокни Акмал Рисқуллаевнинг ўғли ва қизалоғи топширди. 

Сайтимиз номидан Акмал Рисқуллаев оиласига ҳамдардалигимизни билдирган ҳолда айтамизки, у инсон ўз мухлислари ва шогирдлари қалбида мангу яшайди. У тарбиялаган футболчилар яқин орада моҳир футболчи бўлиб етишади ва Терма жамоамиз сафида тўп тепиб, юртимиз байроғини баландга кўтариб, Акмал Рисқуллаевнинг руҳини шод қилади. 

 

 

Манба: offside.uz

1511107179
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар