Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футбол — қонли дўзах. (Алекс Фергюсон 1999 йилги ЕЧЛ финалидан сўнг)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Локомотив" — икки карра Ўзбекистон чемпиони!

"Локомотив" — икки карра Ўзбекистон чемпиони!

"Локомотив" — икки карра Ўзбекистон чемпиони!

Бугун Самарқанддаги “Динамо” ўйингоҳида Олий Лига 29-тур учрашувлари доирасидан ўрин олган муҳим беллашув бўлиб ўтди. Унда Тошкентнинг “Локомотив” клуби “Динамо”дан 5:1 ҳисобида устун келди. Бу ўйинда Марат Бикмаев хет-трикни расмийлаштирди.

Натижада Олий Лига-2017 якунланишига яна 1 тур қолганида “темирйўлчилар” олтин медалларни нақд қилиб қўйишди. Бу орқали жамоа ўз чемпионлик унвонини муносиб ҳимоя қила олди ва кетма-кет Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритди!

Шу тариқа, “темирйўлчилар” жамоаси ўз совринлар музейини яна бир чемпионлик кубоги билан бойитадиган бўлишди. Бунгача жамоа 2016 йилда илк бора мамлакат чемпиони бўлганди. 3 марта - 2013, 2014, 2015 йилларда “Локомотив” Ўзбекистон чемпионати кумуш медалларига эга чиққан. Бир марта – 2012 йилда “Локо” бронза медалларни қўлга киритган. Шунингдек, клуб икки карра (2014, 2016 йиллар) Ўзбекистон кубоги соҳиби саналади.

Манба: lokomotiv.uz

1511104144
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар