Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз уларга ёқсангиз – Сиз яхшисиз. Агар Сизни улар ёмон кўрса – унда Сиз зўрсиз!

(Жозе Моуриньо)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Дракслер: Неймар ҳақида ёзилаётган хабарларнинг кўпи сафсата

«ПСЖ» клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер жамоадоши Неймар ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Келишмовчиликлар ҳақида ташқаридан туриб гапиришмоқда. Ҳа, Кавани ва пенальти билан боғлиқ вазият содир бўлди, бу масала 1-2 кун ичида  ўз ечимини топди, бироқ у ҳақда 4-5 ҳафта ёзишди. Ўйлайманки, бу Неймар каби юлдуз футболчилар фаолиятининг бир қисми холос. У ҳақда кўп ёзишмоқда ва буларнинг кўпчилиги – сафсата. Мен уни мулойим инсон сифатида биламан, у ўз қадрини билади ва бир қатор имтиёзларга эга бўлишга ёки уни талаб қилишга ҳақли. У каби футболчилар бунга лойиқлар. Ва биз қолган футболчилар бундан жахлимиз чиқмайди ва ҳасад қилмаймиз. У бизнинг жамоада эканлигидан хурсандмиз. Биз унга ёрдам беришни хоҳлаймиз, у эса бизга», – дейди Дракслер.

Манба: sports.ru

1510652431
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар