Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Кейинги ўйин — ҳар доим қийин ўйин (Зепп Хербергер)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Барселона" Юмтити билан янги шартнома имзолайди

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳимоячи Самюэль Юмтитига янги шартнома таклиф этишга тайёр.
Айни пайтда футболчи йилига 3 миллион евро маош олади, бироқ бу бошқа футболчиларникидан анча кам. Бундан ташқари унинг товон пули 60 миллион еврога тенг. “Барселона” янги шартномасида Юмтитининг товон пули ва маошини кўтаришни режалаштирган.
Каталонияликлар куни кеча 23 ёшли футболчининг акаси ва агенти Янник билан учрашишган ва айни пайтда музокараларни бошлаб юборишган.
Томонлар келаси йилнинг август ойида янги битим тузишни келишиб олишган. Юмтитининг амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар давом этади, тахминларга кўра, “Барса” унга яна икки йиллик шартнома таклиф этади. Товон пули эса 180 миллион евро этиб белгиланади.
“Барселона”нинг ушбу қарори ҳимоячига Англия клубларидан бўлаётган қизиқишлардан сўнг пайдо бўлиб қолди”, - дейди агент Янник.

Манба: sports.ru

1510557642
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар