Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Футболчи касбининг энг ёмон қисми? Интервью!

(Лео Месси)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Жозе Моуриньо: Фақат маълум бир вақтда "Челси" биздан устун бўлди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо «Челси»га қарши бўлиб ўтган ўйин (0:1) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Тенгма-тенг ўйин бўлди. Ҳар иккала жамоа ғалаба қозониши мумкин эди. Гол урган жамоа ҳимояда ҳаракат қилиб, ўйинни назорат қилиш ва ғалаба қозониш имкониятига эга бўлди. 

Биринчи бўлим ҳақиқатан тенг курашлар остида кечди. Иккинчи таймнинг фақат маълум бир вақтида «Челси» устунликка эришди ва бу пайтда гол уришга муваффақ бўлди. Шундай паллада гол ўтказиб юборганимиз бизни ранжитди. Голдан кейин ҳиссий жиҳатдан ўзимизни йўқотиб қўйдик.

Сўнгги 15-20 дақиқада яна ўйинни ва иштиёқни тенглаштиришга эришдик. Ҳаммаси ўзимизга боғлиқ эди. Ҳисобни тенглаштириш учун яхши имкониятларга эга бўлдик, лекин жамоамиз буни уддалай олмади», – деди Жозе Моурииньо.

Манба: sports.ru

1509951141
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар