Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз қачонки тўпни назорат қилаётган бўлсангиз, билингки, сиз ўйинни назорат қиляпсиз (Пеле)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Арсен Венгер: Йилдан-йилга ҳакамларнинг савияси тушиб кетмоқда

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг 11-тури доирасида "Манчестер Сити"га қарши бўлиб ўтган ўйиндан (1:3) кейин ҳакамларни танқид қилди.

"Интенсив ўйин бўлди, ҳар иккала жамоа ажойиб ҳаракат қилди. Рақиб дарвозаси олдида кўп голли вазиятлар яратдик. Якунда ҳакам бизнинг зараримизга қарорлар қабул қилди: шубҳали пенальти ва офсайддан урилган гол. Бунга йўл қўйиб бўлмайди. Ҳакамлар ўз устиларида яхши ишлашмаяпти. Уларнинг савияси йилдан-йилга тушиб кетмоқда. Назаримда, тезкор футбол намойиш қиладиган жамоага қарши яхши ҳаракат қилдик. Балки, биринчи бўлимда "Арсенал" ҳимояга кўпроқ ётиб олгандир. Танаффусдан кейин кўпроқ ўйинда бўлдик. Натижа 1:2 бўлиб турганида ҳисобни тенглаштиримиз мумкин эди. "Манчестер Сити" – яхши жамоа. Лекин унинг қанчалар кучлилигини бошқалар гапирсин", – деди Венгер.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" - "Арсенал" ўйинини Майкл Оливер бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришди.

Манба: sports.ru

1509950929
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар