Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Кейинги ўйин — ҳар доим қийин ўйин (Зепп Хербергер)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Нестеров "Локомотив"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Нестеров "Локомотив"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Нестеров "Локомотив"ни мағлубиятдан қутқариб қолди

Ўзбекистон Олий Лигасигнинг 27-туридан ўрин олган “Нефтчи” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етди.

Фарғонага сафар уюштирган амалдаги чемпион “Локомотив” клуби Вадим Абрамов бошчилигидаги “Нефтчи” жамоаси билан 0:0 ҳисобида дурангга имзо чекди.

Учрашув давомида бир қанча хавфли вазиятлар юзага келганди, аммо негадир ҳар икки жамоа футболчилари ўз имкониятларидан фойдалана олишмади.

Бундан ташқари фарғоналиклар ғалаба қозонишлари ҳам мумкин эди. Бироқ 15-дақиқада Муҳсинжон Убайдулаев амалга оширган пенальтини Игнатий Нестеров қайтаришга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, “Нефтчи” ўз майдонида “Локомотив”дан бир очко олишга эришди ва 27-турдан сўнг мусобақа жадвалида, 24 очко тўплаган ҳолда 14-ўринга кўтарилиб олди. “Темирйўлчилар” эса 61 очко билан якка ҳокимликни сақлаб туришибди.

“Нефтчи” (Фарғона) – “Локомотив” (Тошкент) 0:0.

"Нефтчи": Абдумавлон Абдужалилов, Шерзод Ҳакимов, Мўйдин Мамазулумов, Музаффар Музаффаров, Дилёрбек Эрматов, Муҳсинжон Убайдуллаев, Аброр Исмоилов, Ислом Каримов, Бобурбек Йўлдошев, Авазбек Ўлмасалиев

"Локомотив": Игнатий Нестеров, Кахи Махарадзе, Марат Бикмаев, Садриддин Абдуллаев, Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев, Ислом Тўхтахўжаев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Шерзод Файзиев, Санжар Шоаҳмедов, Жалолиддин Машарипов

Амалга оширилмаган пенальти: Муҳсинжон Убайдуллаев 15 (дарвозабон).

Манба: offside.uz

Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар