Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

“Бунёдкор” ўз майдонида очко йўқотди

“Бунёдкор” ўз майдонида очко йўқотди

“Бунёдкор” ўз майдонида очко йўқотди

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси олий лига 27-турида очко йўқотди.

Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилган “қалдирғочлар” учрашув давомида икки бор ҳисобда олдинга боришларига қарамасдан якунда ғалаба қозона олмадилар – 2:2.

15-дақиқада Достонбек Ҳамдамов пенальтидан ҳисобни очишга эришган бўлса, орадан кўп ўтмай Азизбек Турғунбоев ҳисобни тенглаштирди ва жамоалар танаффусга 1:1 ҳисобида чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлимда захирадан майдонга туширилган Воҳид Шодиев 74-дақиқада ажойиб зарбаси билан “Бунёдкор”ни яна олдинга олиб чиқди. Афсуски 90-дақиқада Аъзам Алиевнинг кучли зарбаси йўлида посбонимиз Суҳробжон Султонов ожиз қолди ва учрашув 2:2 ҳисобида дуранг натижа билан якун топди.

Қуйида сиз ушбу ўйиндан фотогалреяни томоша қилишингиз мумкин. Расмлар муаллифи: Жавоҳир Закирёев



Олий лига-2017, 27-тур
"БУНЁДКОР" - "НАВБАҲОР" 2:2 (1:1)
Голлар: Достонбек Ҳамдамов 15 пенальти (1:0), Азизбек Турғунбоев 19 (1:1), Воҳид Шодиев 73 (2:1), Аъзам Алиев 90 (2:2)
Огохлантиришлар: Исломжон Қобилов 36, Воҳид Шодиев 80, Миржамол Қосимов 81 – Аббосбек Махсталиев 53, Жаҳонгир Меҳмонов 87
“Бунёдкор”: 90. Сухроб Султонов, 2. Рустам Ашурматов, 3. Ислом Қобилов, 4. Акрам Комилов, 8. Жавлон Иброҳимов, 17. Достон Ҳамдамов, 19. Нурулло Тўхтасинов (9.Шаҳзодбек Нурматов, 59), 21. Дилшод Ахмадалиев, 22. Шоҳрух Гадоев (15.Фарруҳ Икромов, 70), 44. Миржамол Қосимов, 77. Шоҳруз Норхонов (14.Воҳид Шодиев, 67).
Захира: 25.Муроджон Зуҳуров, 6.Анвар Ғофуров, 28.Давронбек Умиров, 30.Хуршид Ғиёсов.
“Навбаҳор”: 30. Асилбек Аманов, 4. Аббос Отахонов, 5. Ғиёсжон Комилов, 6. Остон Ўрунов (8. Равшан Хурсанов, 83), 9. Дилшод Жабборов, 21. Аъзам Алиев, 22. Рўзимбой Аҳмедов (84.Неманья Йованович, 51), 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 44. Дарко Станоевич, 70. Аббос Махсталиев (18.Дониёр Усмонов 72), 77. Азизбек Турғунбоев.
Захира: 24. Дилшод Ҳамроев, 17.Илҳомжон Бойдедаев, 19.Мирзоҳид Ғофуров, 28.Мурод Ражабов
Ҳакамлар: И.Танташев, А.Қўлдашев, А.Буров (барчаси – Бухоро), К.Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р.Серазетдинов
3 ноябрь 2017. Тошкент. “Бунёдкор” стадиони. 728 томошабин

Манба: offside.uz

Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар