Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мен ҳаммага иқтидор жисмоний жиҳатлардан устун эканини исботладим (Хави Эрнандес)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Олий лига. Ҳакамларнинг хатоси "Пахтакор"га ғалаба келтирди

Олий лига. Ҳакамларнинг хатоси "Пахтакор"га ғалаба келтирди

Олий лига. Ҳакамларнинг хатоси "Пахтакор"га ғалаба келтирди

Олий лиганинг навбатдаги турида бўлиб ўтган марказий ўйинда "Пахтакор" ўз майдонида "Бунёдкор"ни мағлубиятга учратди. Бу сафар ҳам учрашув тақдирини ҳакамларнинг қўпол хатоси ҳал қилиб берди. 

Шота Арвеладзе шогирдлари нисбатан ҳужумкор ўйин намойиш қилишди. Миржалол Қосимов жамоаси эса яхши ҳимояланган ҳолда, қарши ҳужумларда имкониятлардан фойдаланишга ҳаракат қилди. Бутун баҳс давомида ҳар иккала клуб голга тортадиган вазиятлар яратишди. Аммо улардан фойдаланишда ўйинчиларга аниқлик етишмади. 

Ўйин тугашига 6 дақиқа қолганида ўша қўпол хато рўй берди. Яққол офсайдда турган Камолиддин Тожиев тўпни қабул қилди ва рақиб дарвозасини ишғол қилди. Қанотда ишлаган лайнсмен қандай қилиб буни кўрмай қолгани тушунарсиз.

Орадан 2-3 дақиқа ўтиб "Бунёдкор" ҳужумчиси рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб кетди. Бу сафар нариги қанотда ишлаган лайнсмен офсайд қайд этишда хатога йўл қўйди. Шу тариқа, кескин курашлар остида кечаётган пойтахт дербисига ҳакамларнинг хатоси соя солди.

Ушбу ғалабадан кейин "Пахтакор" ўз очколарини 50тага етказиб олди. Пахтакорчилар "Бунёдкор" билан орадаги фарқни 5 очкога етказиб олган бўлса, "Насаф"ни қувишда давом этади. 

Олий лига, 26-тур
"Пахтакор" - "Бунёдкор" 1:0 (0:0)

Гол: Камолиддин Тожиев (84)
Тошкент. "Пахтакор" марказий стадиони. 18:00
"Пахтакор": Александр Лобанов, Владимир Козак, Марко Симич, Камолиддин Тожиев, Хожиакбар Алижонов, Акбар Исматуллаев, Жамшид Искандеров, Тиаго Безерра, Жасур Яхшибоев, Гиди Каньюк, Игор Сергеев.
Захира: Элдор Суюнов, Азим Аҳмедов, Шерзод Каримов, Суҳроб Нуруллаев, Даврон Ҳошимов, Достон Иброҳимов, Забиҳилло Ўринбоев.
"Бунёдкор": Суҳроб Султонов, Акром Комилов, Анвар Ғофуров, Рустам Ашурматов, Дилшод Аҳмадалиев, Жавлон Иброҳимов, Отабек Шукуров, Миржамол Қосимов, Шоҳруҳ Гадоев, Достон Ҳамдамов, Шаҳзод Нурматов.
Захира: Мурод Зуҳуров, Ислом Қобилов, Воҳид Шодиев, Фарруҳ Икромов, Даврон Умиров, Ғиёсов, Шоҳруз Норхонов.

Манба: offside.uz

Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар