Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Динни, хотинни, машинани ва бошқа буюмларни алмаштириш мумкин, бироқ, севимли жамоани алмаштириб бўлмайди

(Эрик Кантона)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Зидан: Иккинчи бўлимда жисмоний жаҳатдан чарчаб қолдик

«Реал» бош мураббийи Зайниддин Зидан «Эспаньол»га қарши бўлиб ўтган ўйин (2:0) борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Биринчи бўлимда жуда яхши ўйнадик. Ҳужумчилар бир-бирларини яхши тушуниб ҳаракат қилганидан қониқиш ҳосил қилдим. Бугун уйдаги дастлабки ғалабани қўлга киритиш муҳим аҳамиятга эга эди.

Назаримда, иккинчи бўлимда биз бироз чарчаб қолдик, лекин 7-тур учун бу нормал ҳолат. Биз жисмоний жиҳатдан толиқдик. Яна бир муаммо шундаки, терма жамоалар ўйинлари туфайли кўп футболчиларимиз дам олиш имкониятига эга бўлишмайди. Энг асосийси, ЖЧ-2018 саралаш ўйинларида улар жароҳат олишмаса бўлгани.

Чемпионлик учун фақат 2-3та жамоа кураш олиб боради, деб ўйламайман. Примера — жаҳондаги энг мураккаб лига, лекин бу мухлислар учун яхши. Бизни жуда қийин ўйинлар кутиб турибди. Мен эса Мадридга ўз ўйинини кўрсатиш учун келадиган жамоалар билан ўйнашни афзал кўраман», — деди Зидан.

Манба: sports.ru

1506920960
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар