Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Бирор футболчини сотиб олишдан олдин, ўзимга ўзим савол бераман - нега булар уни сотишмоқчи? 

(Сэр Алекс Фергюссон) 

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Иско Роналдунинг ёнини олди

«Реал» ярим ҳимоячиси Иско Испания чемпионатининг 7-тури доирасида бўлиб ўтган «Эспаньол»га қарши бўлиб ўтган ўйин (2:0) иккита гол уришга муваффақ бўлди. Ўйиндан кейин футболчи ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ёшлар терма жамоасида ўйнаганимда оёғимнинг учи билан зарба бериб, гол ургандим. Энди яна бир марта шундай гол урдим. Ўз голларимдан ва жамоанинг ғалабасидан хурсандман.

Ушбу мавсумда голлар уриш бизга осон бўлмаяпти, лекин биз кўп вазиятлар яратяпмиз. Бу — муҳими. Ҳали олдинда ўйинлар кўп ва биз ўз ўйинимизни албатта кучайтирамиз.

Роналдунинг Ла лигадаги 3та ўйиндан иборат голсиз серияси? Лекин у Чемпионлар лигасида гол урмоқда. Энг муҳими — биз ғалаба қозондик», — деди Иско.

Манба: sports.ru

1506919597
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар