Буффон «Ювентус» сафида 500-голни ўтказиб юборди

«Ювентус» дарвозабони Жанлуиджи Буффон Италия чемпионатининг 7-тури доирасида «Аталанта»га қарши ўйинда 2та гол ўтказиб юборди (2:2). Натижада афсонавий посбоннинг барча мусобақалар доирасида туриниклар сафида ўтказиб юборган голлари сони 501тага етди.

Буффон дарвозасига 500-голни "Аталанта" ҳимоячиси Бергамо Маттиа Кальдара урган бўлса, орадан бироз ўтиб Жижи ярим ҳимоячи Брайан Кристантдан 501-голни ўтказиб юборди.

Буффон 2001 йилда «Ювентус»га ўтгунга қадар 6 йил давомида «Парма» шарафини ҳимоя қилган.

Манба: sports.ru

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

МУСОБАҚАЛАР

Facebook'даги саҳифамиз