Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз уларга ёқсангиз – Сиз яхшисиз. Агар Сизни улар ёмон кўрса – унда Сиз зўрсиз!

(Жозе Моуриньо)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ЎФФ Президентига тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконияти яратилди

Ўзбекистондаги футбол мухлислари билан жонли мулоқотда бўлиш, мамлакатнинг исталган чеккасидаги фуқаролар билан мулоқот кўпригини яратиш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти Умид Аҳмаджоновнинг виртуал қабулхонаси очилганлиги ҳақида эълон қилади.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси президентининг қабулхонасига www.president.the-uff.com манзили орқали исталган мутасаддига исталган мавзуда мурожаат қилиш мумкин бўлади. Мурожаатлар электрон кўринишда виртуал қабулхона орқали ёки президентнинг president@the-uff.comэлектрон почта манзилига юборилиши мумкин.

Мурожаатнинг мақомини (жавоб берилган-берилмаганини) сайт орқали текшириш мумкин бўлади.

Виртуал қабулхона орқали мурожаат қилиш учун электрон рақамли имзо талаб қилинмайди.

Ушбу қабулхонанинг ишлаш тажрибасидан келиб чиқиб мурожаатларни кўриб чиқишни янада такомиллаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар кўрилади.

Манба: the-uff.com

1505481484
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар