Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

A-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Россия 2 6
2 Уругвай 2 6
3 Миср 2 0
4 Саудия Арабистони 2 0
B-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Испания 2 4
2 Португалия 2 4
3 Эрон 2 3
4 Марокаш 2 0
C-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Франция 2 6
2 Дания 2 4
3 Австралия 2 1
4 Перу 2 0
D-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Хорватия 2 6
2 Нигерия 2 3
3 Исландия 2 1
4 Аргентина 2 1
E-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Бразилия 2 4
2 Швейцария 2 4
3 Сербия 2 3
4 Коста-Рика 2 0
F-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Швеция 1 3
3 Германия 1 0
4 Жанубий Корея 1 0
G-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Бельгия 1 3
2 Англия 1 3
3 Тунис 1 0
4 Панама 1 0
H-гуруҳ
# Жамоа Ў О
1 Сенегал 1 3
2 Япония 1 3
3 Колумбия 1 0
4 Польша 1 0

Фотолавҳалар

Иқтибос

Учрашув ҳакамларининг бир муаммоси бор – улар ўйин қоидаларини жуда яхши билишади, аммо, футбол ўйинини умуман билишмайди (Билл Шенкли)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

ФИФА президенти Умид Аҳмаджоновга табрик йўллади

Халқаро Футбол Федерацияси (ФИФА) президенти Жанни Инфантино бугун, 12 сентябрь куни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти этиб сайланган Умид Аҳмаджоновга табрик мактубини йўллади.

“Ҳурматли Умид Аҳмаджонов! Сизни 2017–2021 йиллар учун Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти этиб сайланганингиз билан чин юракдан табриклайман ва энг эзгу тилакларни билдираман. Сизнинг чуқур билимингиз ҳамда “Пахтакор” ФК вице-президенти, Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти, Миллий Паралимпия қўмитаси вице-президенти каби лавозимларда ишлаб тўплаган кўп йиллик тажрибангиз мамлакатингизда футболнинг барқарор ривожига ҳисса қўшишига ишонаман.

Олдингизга қўйган мақсадларга эришиш йўлида мен ва ФИФАнинг далдасига таянишингиз мумкин. Футбол ва унинг бошқарувини муҳокама қилишни истасангиз, ФИФА эшиклари Сиз учун доимо очиқ бўлади. Сизни Цюрих (Швейцария)га тез орада таклиф қилишдан ва ФИФА тизими билан таништиришдан мамнун бўламан. ФИФА вакиллари Сиз билан шу кунларда боғланиб, ташриф вақтини муҳокама қилади.

Шу ўринда, Сиз билан биргаликда Ўзбекистон Футбол Федерацияси Ижроия қўмитаси аъзолари этиб сайланган ҳамкасбларингизга табрикларимни етказиб қўйишингизни сўрайман.  Сизга омад, куч ва муваффақият тилаган ҳолда тез орада учрашиб, табригимни шахсан етказишга умид қилиб қоламан”, – дейилади ФИФА президентининг табригида.  

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ОФК президенти Салмон бин Иброҳим ал-Ҳалифа Умид Аҳмаджоновни Ўзбекистон Футбол Федерацияси президенти этиб сайлагани билан табриклаган эди

Манба: the-uff.com

1505283804
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар