Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Мен ҳаммага иқтидор жисмоний жиҳатлардан устун эканини исботладим (Хави Эрнандес)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Локомотив" аъзолари Президентга юборилган резолюцияни имзолаш нияти бўлмаган

7 сентябрь куни Radisson BLU Hotel Tashkent меҳмонхонасида “Ўзбекистонда спорт ташкилотларини бошқариш ва дунё тажрибаси” конференцияси бўлиб ўтди.

Конференцияда 2017 йилнинг 10 августида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 3196 рақамли “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори муҳокама қилинди.

Шунингдек, ушбу конференцияда мамлакатимизда спорт, хусусан, футболни ривожлантириш учун қандай ишлар амалга оширилиши лозим экани, Ўзбекистон Футбол Федерацияси иш тизимини ўзгартириш ҳамда ислоҳ этиш борасида қандай ишлар амалга оширилиши лозим экани гапириб ўтилди.

Таъкидлаш жоизки, конференция якунида унда қатнашган бир қатор футбол фахрийлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Давлат маслаҳатчиси Ахмадхўжа Юнусходжаев, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Алишер Султонов номига резолюция юборишди. Резолюцияда конференция иштирокчиларининг мамлакатимизда футболни ислоҳ этиш борасидаги таклифлари баён этилган.

Қайд этиш жоизки, Anhor.uz  сайтида резолюция имзолаган фахрийлар номи маълум қилинди. Унда резолюцияга имзо чекиш пайтида конференцияда иштирок этганлик тўғрисидаги қоғозга қўл қўйяпман, деб ўйлаган “Локомотив” жамоаси мураббийлари – Андрей Микляев, Андрей Фёдоров ҳамда “Локомотив” футбол клуби ўйинчиси – Тимур Кападзеларнинг номлари ҳам зикр этилган.

Клуб сайтининг кенг оммага маълум қилишича, "Локомотив" номидан ушбу конференцияга таклиф этилган 2 нафар мураббий ҳамда бир нафар футболчи ташкилотчиларнинг таклифини рад этмаслик учун ҳам унда иштирок этишган. Бироқ улар конференция якунида резолюция имзоланишидан бутунлай бехабар бўлишган ҳамда унга қўл қўйиш ниятида бўлишмаган.

Манба: lokomotiv.uz

1504948796
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар