Натижалар

Режалаштирилган ўйинлар йўқ

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Пул ҳамма нарсани ҳал қилади. Футболчилар товарга айланиб қолишди. Уларни қимматроққа сотишни ўзлари ҳохлашмоқда. (Мишел Платини)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Хитойдан енгилди

Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Хитойдан енгилди

Ўзбекистон терма жамоаси сафарда Хитойдан енгилди

ЖЧ–2018 саралаш босқичи “А” гуруҳи 9-туридан ўрин олган Хитой – Ўзбекистон учрашуви ўз якунига етди. Унда мезбонлар 1:0 ҳисобида зафар қучди.

Учрашувнинг 84-дақиқасида Гао Лин пенальтидан гол уриб, ҳисобни очди. Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади. ЖЧ–2018 турнирига саралаш босқичи “А” гуруҳи 9-туридан ўрин олган яна икки учрашув ўз ниҳоясига етди.  

Жанубий Корея термаси ўз майдонида Эронни қабул қилиб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Қатар эса сафарда Сурия билан куч синашди ва 1:2 ҳисобида енгилди .

ЖЧ–2018 саралаши, 9-тур
Ухань шаҳри, Хитой 
31 август, пайшанба

Хитой – Ўзбекистон 1:0

Гол: Гао Лин(пенальти, 84)

Огоҳлантиришлар: Марат Бикмаев (19), Игнатий Нестеров (27), Егор Кримец (83), Виталий Денисов (88) – Жанг Линпенг (29), Фенг Сьяотинг (62), Жао Сьюри (77)

Ўзбекистон: Игнатий Нестеров, Виталий Денисов, Анзур Исмоилов, Егор Кримец, Ислом Тўхтахўжаев, Одил Аҳмедов, Отабек Шукуров, Марат Бикмаев (Сардор Мирзаев, 79), Элдор Шомуродов, Сервер Жепаров (Александр Гейнрих, 86), Игорь Сергеев (Азизбек Ҳайдаров, 67).

Хитой: Зенг Ченг, Жанг Линпенг (Рен Ханг, 70), Фенг Сьяотинг, Хао Жунмин, Ли Суйпенг, Гао Лин, Жанг Сизе (Сьяо Зи, 46), Ю Ханчао (Жао Сьюри, 46), Денг Ханвен, Женг Зи, Ву Лей.

Манба: the-uff.com

1504189377
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

Сўнгги янгиликлар