Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Сиз уларга ёқсангиз – Сиз яхшисиз. Агар Сизни улар ёмон кўрса – унда Сиз зўрсиз!

(Жозе Моуриньо)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

Алишер Никимбаев ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади

Ўзбекистон ва Қирғизистон миллий терма жамоалари ўртасидаги футбол учрашуви 34 минглик «Бунёдкор» стадионида мухлисларсиз ўтади.

ЎФФ матбуот хизмати бунинг сабабини тушунтиришга уринди.

25 август куни бўлиб ўтадиган учрашув олдидан ҳар икки томон кеча — 22 август куни ўзаро суҳбатлашиб олган. Унга кўра рақиблар учрашув давомида чекланмаган миқдорда футболчи алмаштиришга келишиб олган. ЎФФ иддаосига кўра, бу ҳолатда учрашув халқаро ўртоқлик ўйини мақомидан чиқади.

«Футбол қоидалари»нинг ўйинчилар сони ҳақидаги бандига кўра, халқаро ўртоқлик ўйинларида кўпи билан 6 нафар футболчини алмаштиришга рухсат этилган. Бу рақам кўпайиб кетганида ўйинга назорат баҳси мақоми берилади ва у ФИФА тақвимига киритилмайди, дейилади ЎФФ ахборотида. Демак, Қирғизистонга қарши беллашув ФИФА рейтинги учун аҳамиятсиз бўлади.
ФИФАнинг 2017 йил 26 июлида ташкилотга аъзо федерацияларга юборган 1593-рақамли циркулярига кўра, бундай назорат учрашувлари тарғиботига, ўйинга чипта сотишга, уни трансляция қилишга рухсат берилмайди. Шу муносабат билан Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги назорат ўйини нафақат мухлисларсиз ўтади, балки трансляция ҳам қилинмайди.
ЎФФ томони нега бунинг олдини олмагани ва ЖЧ—2018 нинг ҳал қилувчи босқичида турган жамоанинг мухлислар олдида чиқиш қилишидан нима сабабдан қочгани борасида тушунтириш бермаган.

Шунингдек, Қирғизистонга қарши беллашувнинг мухлисларсиз ўтиши мумкинлиги борасидаги биринчи ва иккинчи хабарлар бир-биридан кичик фарқ қилади. Биринчисида меҳмонлар шуни истаётгани рўкач қилинган бўлса, иккинчисида ФИФА йўриқномалари сабаб қилинган.

Таниқли журналист, ўз вақтида ОФК мутахассиси бўлиб ишлаган Алишер Никимбаев фикрига кўра, ЎФФ матбуот хизмати ҳаммани алдаяпти.

«ФИФА ташкилотининг 1593-йўриқномасида чипта сотишни тақиқлаш ёки ўйин трансляциясига рухсат йўқлиги ҳақида ҳеч қандай гап йўқ.

ЎФФ матбуот хизмати ўйинни ёпиқ ҳолда ўтказилишини гоҳ меҳмонлар илтимос қилди, гоҳ ФИФА тақиқлаган деб ёзмоқда. Аммо, иккинчи таъкид - ғирт ёлғон» - деб ёзди у твиттер саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси 31 август куни Хитой ва 5 сентябрь куни Жанубий Кореяга қарши ЖЧ—2018 саралаш ўйинларида майдонга тушади. Хитойга жўнаб кетаётган мамлакатнинг бош жамоаси мухлислар олдида чиқиш қилмайди ва ўз эшикларини улар учун ёпади.

Манба: stadion.uz

1503469211
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

#2 Jonibek Haydarov

2017-08-23 16:29:51
0

Alisher aka undan ko'ra BAAga borib ishizni qisangizchi, UFF matbuot kotibini kovlamasdan

#1 Elmurat Narmuratov

2017-08-23 15:39:23
0

Никимбаевгаям гап топилди, ўзи ишга ўтмоқчи шекилли

Сўнгги янгиликлар