Натижалар

МУСОБАҚАЛАР

Фотолавҳалар

Иқтибос

Агар футболда пул ҳамма нарсани ҳал қилганида – БАА Жаҳон Кубогини ютган бўларди (Казимеж Горски, Польша терма жамоаси бош мураббийи)

Твиттерда кузатинг

Facebook'даги саҳифамиз

"Барселона" Неймардан 9 млн евро миқдорида пул ундириш ниятида

"Барселона" ПСЖга ўтиб кетган ҳужумчи Неймарни судга берди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатди.
Баёнотда келтирилишича, каталонияликлар клуб билан тузган шартнома шартларини бажармагани учун Неймар 8,5 млн евро тўлаши лозим. Шунингдек, клуб футболчи билан 2021 йилгача узайтирилган шартнома тузилганида тўланган бонус ва 10 фоизга кечиктирилган суммани ҳам қайтариб олишни режалаштирмоқда.
"Барселона" бу ишларни ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун амалга оширмоқда. Неймар 2021 йилга қадар тузилган янги шартномадан бир неча ой ўтиб, ўзи бир тарафлама ушбу битимни бекор қилди. Бўлажак барча жараёнлар, ортиқча жанжалларсиз ва футболчининг иштирокисиз тегишли органлар орқали амалга оширилади», — дейилади клуб расмий сайтидаги баёнотда.

Манба: soccer.ru

1503464386
Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак

#4 Zoir Shoimov

2017-08-23 12:25:50
0

Insof bormi uzi barselonoda 222 mlnni nimaga oldi. Uzi neymarni otasiga vada qilingan 25mln yevroni bermadinglaru neymar xechnima demadiyu

#3 Elmurat Narmuratov

2017-08-23 10:57:07
0

Манам Неймарни судга берсаммикан, маънавий зарар етказгани учун, ўтмайди деб ўртоқларим билан гаров ўйнаб ютқазганим учун )

#2 Otabek Tashmatov

2017-08-23 10:51:04
0

222 млн етмабди шекилли барсага

Сўнгги янгиликлар