"Интер" "Арсенал"нинг асосий ҳимоячиларидан бирини харид қилмоқчи

"Интер" "Арсенал" ҳимоячиси Шкордан Мустафига қизиқиш билдирмоқда. Sky Sport Italia хабарига кўра, клуб Мустафини ҳимоя чизиғини кўчайтириш учун асосий вариантлардан бири сифатида кўрмоқда.

Олдинроқ, "нерадзуррилар" Эльяким Мангалага қизиқиш билдиришган эди. Клуб "Арсенал" футболчисини француздан устун кўришмоқда.

Шкордан Мустафи тахминан 40 миллион еврога бахоланмоқда. Германия терма жамоаси ҳимоячиси "Арсенал"да ўтган мавсумдан бери тўп суриб келмоқда.

Янгиликка алоқадор:
Фикрингизни билдириш учун рўйхатдан ўтиш ёки профилга кирган бўлишингиз керак